12 October 2012
01:45 -
Тошкентда яна бир қўшма корхонанинг фаолияти битди
Мазкур қўшма корхона Россия сармоясига бунёд қилинган “МирТехноПолимер” ширкатидир. Тошкент шаҳар ҳокимлигига кўра, мазкур корхона фаолиятини тугатган ва тез орада унинг ускуналари демонтаж қилинади. Кир ювиш маҳсулотлари, уй-рўзғор буюмлари ва дезинфекция маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи мазкур ширкат ётиб қолгунча, отиб қол, қабилида судга ариза тайёрламоқда. Аммо судлашишнинг самара беришига уларнинг ўзлари ҳам ишонишмайди.
Ширкат маъмурлари иддаосига кўра, “МирТехноПолимер” бирорта қонунбузарлик содир этган эмас, ҳужжатлар ҳам жойида. Ҳукумат ширкатга ижарага берган ерни тортиб олмоқда ва бошқа ер бермоқчимас.
Ширкат маъмурлари иддаосига кўра, “МирТехноПолимер” бирорта қонунбузарлик содир этган эмас, ҳужжатлар ҳам жойида. Ҳукумат ширкатга ижарага берган ерни тортиб олмоқда ва бошқа ер бермоқчимас.