11 October 2012
06:18 - Мамлакатимизда Эроннинг янги элчиси иш бошлади
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Эрон Ислом Республикасининг мамлакатимизга тайинланган янги элчиси Али Мардоний Фард қабул қилинган, элчи ишонч ёрлиғини топширган. Расмий хабарга кўра, қабул чоғида Ўзбекистон-Эрон алоқаларининг истиқболлари муҳокама қилинган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига кўра, учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг транспорт-коммуникация жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилган. Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Уммон-Қатар транспорт коридори тўғрисидаги беш томонлама Шартномани амалга ошириш ҳар икки томон учун транзит юк ташиш ҳажми ўсишига қулай шароит яратиш, минтақалараро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари ҳам гаплашилган.

Табиий, бундай йўл яратиш бўйича ҳатто лойиҳа тайёрлаш ишлари бошланган эмас, ҳали бери бошланмайди ҳам. Аммо, лофчилар учун яхши мавзу, дейди мухбиримиз.