09 October 2012
02:17 -
“Ўзбектуризм” ширкатига янги раҳбар тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 280-сонли қарорига мувофиқ, Фаррух Ризаев “Ўзбектуризм” миллий компаниясига раис этиб тайинланди. Бу одам аввал Ўзбекистон Республикаси Президенти Маҳкамасининг ижтимоий-иқтисодий сиёсат масалалари бўйича етакчи маслаҳатчиси бўлиб ишлаган. 2011 йили “Дўстлик” ордени билан мукофотланган.
Компаниянинг собиқ раиси Рустам Мирзаев эса шу йилнинг январь ойида коррупцион жиноятлари эвазига ҳибсга олинган. У “Сайрам сайқали” туристик фирмаси орқали хорижий валютадан келган даромадларни легаллашгтирашда айбланган.
“Ўзбектуризм” компанияси 1992 йил 27 июлда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбектуризм” Миллий компаниясини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармони билан ташкил қилинган. Тўғрироғи, Совет йилларида мавжуд бўлган “Интурист”нинг Ўзбекистон бўлимига “Ўзбектуризм” номи берилган.