08 October 2012
23:21 -
Владимир Путин кеча Парижда юрган Туркманбоши-2 билан телефонда гаплашди, эртага Москвада Нурсултон Назарбой билан учрашади
Швецарияга расмий ташриф билан кетаётган Туркманистон Президенти Қурбонгули Беридумаҳамад йўл-йўлакай отчопар ўйинларни тамоша қилиш учун Парижда тўхтабди ва кеча ўша ердан Россия ҳукмдори Владимир Путинга телефон қилиб, 60-йиллик юбелейи билан табриклабди. Улар баҳона билан икки мамлакат ўртасидаги алоқалар хусусида фикр алмашиб олишибди.
Қозоқларнинг расмий хабарларига кўра, эртага Нурсултон Назарбой Москвага келиб, Путин билан шахсан учрашади. Путин янгидан президентлик курсисига ўтиргандан кейин 2 марта Қозоғистонга боргани, энди Нурсултон Назарбой Москвага кетаётганидан кўриш мумкинки, икки мамлакат ўртасида катта ишлар бўлмоқда.