07 October 2012
23:05 -
“Ҳаракат”нинг танқидини кучи: Gazeta.uz сайти ўзбекча саҳифасига хабар қўйди
Бугун эрталаб Gazeta.uz сайтининг ўзбекча саҳифаси бир ойчадан бери янгиланмалигини тилга олган эдик.
Танқид ҳисобга олинди демоқчимасмиз, аммо уни эътиборсиз қолдиролмаганлари ҳам аниқ. Чунки, бир неча соат ўтар-ўтмас, бу сайтнинг ўзбекча саҳифасида “АҚШ Давлат Департаменти 2014 йил “Grin kard” лотереясига рўйхатга олиш даври 2012 йил 3-чи ноябргача жамоат учун очиқ бўлишини эълон қилгани”, 4 октябрда эса, АҚШ элчихонасининг ходими Otto Vestxassel шу масала бўйича журналистлар билан учрашув ўтказгани ҳақида хабар берилди. Бу фойдали, аммо 3 кун кечикиб берилган хабарда лотереяда иштирок этишни истаганлар учун етарлича маълумот бор.
Аммо, шу билан Gazeta.uz сайти Ўзбекистонда давлат тил ўзбек тили эканлигини ҳисобга олиб, ўз сайтининг ўзбекча саҳифасини русча билан баробар юритишга бошлайди, деб ўйламаймиз. Ўзбекистонда режим ўзгариб, ўзбек тили ростдан ҳам давлат тилига айланмагунча, бу соҳада сезиларли ўзгаришлар кутиш мумкин эмас.