07 October 2012
21:33 -
"Олтин гепард" Иккинчи халқаро Тошкент кинофорумининг ғолиблари эълон қилинди
5 октябрь куни Туркистон” саройида “Олтин Гепард” иккинчи халқаро Тошкент кинофорумининг ғолиблари эълон қилинди, дейилади olam.uz сайтининг хабарида.
30 сентябрдан 5 октябрга қадар давом этган мазкур кинофорумда Осиё, Европа, Африка, Шимолий ва Жанубий Американинг элликка яқин мамлакатидан 500 дан зиёд тўлиқ ва қисқа метражли, анимацион картиналар тақдим этилди. Уларнинг ўттиз учтаси кинофорум доирасидаги асосий танлов учун саралаб олинди.
Кино байрами доирасида мазкур фильмлар пойтахтдаги Ёшлар ижод саройи, “City Makon” маданий-маърифий кўнгилочар маркази, “Premier-Hall” кинотеатрида мухлислар эътиборига ҳавола этилди.
Кинофорумда қуйидагилар ғолиб деб топилди:
хорватиялик режиссёр Велико Поповичнинг “Муҳаббат тарихи” (“Dove sei, amor mio”) фильми – “Энг яхши анимацион фильм учун” номинациясида;
эронлик режиссёр Сайфулла Самадиённинг “Беш қисқа ҳодиса” фильми – “Энг яхши қисқа метражли фильм учун” номинациясида;
актёр Ованес Торосян режиссёр Константин Божановнинг “АВE” фильмидаги роли учун (Болгария) – “Энг яхши эркак роли” номинациясида;
актриса Урсула Грабовска режиссёр Феликс Фалькнинг “Иоанна” бадиий фильмидаги роли учун (Польша) - “Энг яхши аёл роли” номинациясида;
режиссёр Роландо Колла “Ёзги ўйинлар” фильми учун (Швейцария-Италия) – “Энг яхши режиссура” номинациясида;
польшалик режиссёр Феликс Фалькнинг “Иоанна” картинаси – “Энг яхши тўлиқ метражли фильм учун” номинациясида.
Маълумки, бу кинофестивль Европадан қувилиб, отаси Ислом Карим каби яккамоховга айланиб ва Foohooshsa лақаби билан танилиб бораётган Гулнора Карим нинг “Фонд Форуми” тарафидан уюштирилгани сабабли, Ўзбекистон режимининг ахборот воситалари уни оламшумил воқеа сифатида тақдим эттилар. Аммо, бу ҳақда биронта мустақил экспертнинг фикри маълум эмас.
Кеча эса, яна ўша Foohooshsa тарафидан уюштирилган Art Week Style.uz-2012 номли модалар ҳафталиги доирасида ўтказилган ўзбек дизайнерлари кўргазмасига Foohooshsa шахсан ташриф буюриб, калата кўйлакми ёки иштонини кўз-кўз қилибди.