07 October 2012
13:19 -
Яна бир масхарабозча хабар: Киши бошига xайрия ёрдами олишда “Бирлик” ҳали ҳам Обамадан олдинда
Авваламбор “Ҳаракат” сайтининг “Юзга юз минг кампанияси” рукнида ер олган “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлатнинг 5 майдаги чақириғида тилга олинган бир фактни эслатмоқчимиз. Ўша чақириқ ёзилган вақтгача АҚШ Президенти Барак Обаманинг бу йилги сайловолди кампанияси доирасида киши бошига 150 доллардан ёрдам тўпланган. “Юзга юз минг кампанияси” доирасида эса киши бошига 500 доллардан ёрдам олинган. Қаранг, xайриянинг киши бошига миқдори бўйича Обамадан ошибмиз, деб ёзганди Абдураҳим Пўлат ўшанда.
Reuters агентлигининг кеча тарқатган хабарида айтилишича, Обаманинг кампанияси доирасида йиғилган ёрдам сентябрь ойининг охиригача киши бошига 53 долларга тушибди.
“Юзга юз минг кампанияси”да ишлар қандай кетмоқда? Абдураҳим Пўлатнинг 29 сентябрда эълон қилган чақириғида 5 майдан кейин яна 7 кишидан 5,1 минг доллар ёрдам келгани айтилганди. 29 сентябрдан кейин ҳам келган яна 1 минглик ёрдамни ҳам ҳисобга олсак, бу йил спонсорларимзнинг берган ёрдами 9,1 мингга чиқди. Демак, ҳайрия ёрдамининг киши бошига миқдори 650 доллар. Обамадан 12 баравар олдиндамиз.
Хабарнинг масхарабозлиги қаерда дейсизми? Гап шундаки, бу масалада Обамадан олдинда эканлигимиз билан мақтанишни қўйиб туринг, турли савиядаги бу икки кампанияни солиштиришнинг ўзи ножиддийликдир. Чунки, америкаликлар Обаманинг сайловолди камапанияси учун $181 млн (!!!) миқдорда ёрдам юборган. Ёрдамчиларнинг фақат сентябрь ойидаги сони 18 млн бўлган. Ҳар бири $250 дан кам пул юборган одамларнинг сони умумий ёрдамчиларнинг 98 фоизини ташкил қилади.
Ўзбекистонда хабарчилик масхарабозликка айланган экан, биз ҳам орқада қолмайлик дея, шундай ҳазил солиштириш қилдик.
Аммо, ҳеч қачон унутмаймизки, Ўзбек миллатини ҳам АҚШдаги каби марраларга етиштириш учун курашмоқдамиз. Чунки, АҚШда шунча пул йиғилаётгани Обаманинг эмас, халқнинг ютуғи бўлгани каби, ўзбеклар “Юзга юз минг кампанияси”да катта рақамларга чиқса, бу “Бирлик”нинг эмас, миллатнинг ғалабаси бўлади.
Ёрдам берган фидоийларга миннатдорчилик билдириш билан бир қаторда, “Юзга юз минг кампанияси”да иштирок этиш миллат ва ватаннинг келажаги учун курашнинг бир парчаси эканлигини унутмасликка, бу кампанияда иштирок этишга чақирамиз.