06 October 2012
00:11 - Тошкентлик ўғри "бечора" миршабларни алоқа воситасидан маҳрум қилган
Бугун Ўзбекистон телевидениесининг Ёшлар телеканали тошкентлик 34 яшар фуқаро Роман Ландишевнинг жиноят ишлари бўйича Миробод тумани суди томонидан ўғирликда айбланиб, 5,5 йилга озодликдан маҳрум қилингани ҳақидаги лавҳани эфирга узатди. Мазкур ўғирликнинг аҳамияти шундаки, Роман шу йилнинг март ойида кўп толали телефон кабелини ўғирлаб, бутун бошли Тошкент шаҳар Миробод тумани ИИБни алоқасиз қолдирган экан. Натижада кўплаб қонунбузарликлар ҳақидаги оператив хабарлар ва маълумотлар келиши муайян вақтгача тўхтаб қолган.

Тошкент шаҳар телефон тармоғи ишчиларининг заҳматли меҳнати эвазига алоқа тикланган, лекин орада бир неча соат ўтиб яна кабел ўғирлаб кетилган. Кўрсатувни томоша қилган киши бу ҳодисалар миршабларнинг ўзлари ёки муайян манфаатдор шахслар томонидан уюштирилмадимикан, деган хулосага келади. Чунки ўғирлик оқибатида келтирилган моддй зарар бор-йўғи 600 АҚШ доллари!