05 October 2012
23:26 -
Қирғизистонда ўзбекларнинг иккинчи қирғинини бошлатиш учун Қодиржон Ботиров каби аҳмоқ топилмаяпти
Қирғиз фашизмининг раҳнамоси бўлган “Ота-Жрт” партиясининг лидерларидан уч киши – уларнинг ҳаммаси мамлакат парламентининг депутатлари - Қамчибек Ташиев, Садир Жапаров ва Талант Мамитов Миллий Хавфсизлик Комитети тарафидан ушлангани ва уларга ҳокимиятни куч билан эгаллаб олишга ҳаракат айби билан жиноий иш очилганини кеча хабар қилгандик.
Бугун уларга расман айбнома эълон қилиниди, уларнинг иши, кейин ўзлари ҳам, судга жўнатилганган. Қирғизларнинг расмий хабарларига кўра, бугун бу партия тарафдорлари уларни озод қилиш талаби билан пикет ва митинглар ўтказмоқдалар. Бишкекдаги митингга 50 киши йиғилган бўлса, Жалолободдаги митингга тахминан 300 киши чиқибди.
Айниқса Қирғизистон жанубида фашитслар ҳимоясига чиққанларнинг сонини кўпайтириш ва воқеаларни оловлантириш жуда осон, бунинг учун арзимаган бир учқун керак. Агар, 2010 йили ўзбекларни тўнтарилган Президент Қурмонбек Бақиев тарафдорларига қарши митингаа олиб чиққан Қодиржон Ботиров каби аҳмоқ топилса, шунинг ўзи етарли.
Ҳозир ўзбеклар ўша уч депутатнинг ушланганини қўллаб-қувватлаб, кичкина бўлса ҳам митинг ўтказсалар, қирғиз фашистлариа катта ёрдам берган бўлардилар. Қирғизларнинг ҳозирги митинги қатнашчилари сони дарҳол 300 дан ўн мингларга чиқиб, бир пастда ўзбекларга қарши қирғинларга айланиб кетарди.
Умид қиламиз, Қирғизистон ўзбеклари ичидан бошқа аҳмоқ лидер чиқмайди. Янги лидерлар “Ҳаракат” агентлигининг 2010 йил 14 апрелда қилган огоҳлантиришларини ҳисобга олади. Ўша куни биз шундай ёзган эдик:
“Жалолобод ўзбеклари Вақтли ҳукуматни қўллаб фожеавий хато қилмоқдалар... Ҳозир жалолободлик ўзбеклар номидан корчолонлик қилаётган, баёнотлар бераётган аллақандай Қодиржон Ботиров эс-хушини қанча тезроқ йиғиб олса, ўзбекларга шунча яхши бўлади.”