04 October 2012
13:39 -
“Ҳаракат” хатқутисидан: “Зўрники тегирмон ю
Таҳририятдан: Хатқутимизга келаётган аксарият мактублар Президент Ислом Карим номига битилган бўлиб, мазмунан кишилар эндиликда президентга фақатгина интернет орқали чиқиш мумкин, деб ўйлашади. Зотан, маҳаллий оммавий ахборот воситалари фуқароларнинг арз-додларини чоп қилмас экан, уларни эълон қилишга бурчлимиз. Бироқ фуқароларнинг “арзимизни президент эшитса, ишларимиз ҳал бўлади” деган хомтама тушунчаси аянчлидир...
Ҳурматли Ислом Абдуғаниевич,
Ҳозирги кунда Жиззах вилояти ИИБ тергов гурухи терговчиси томонидан биз Қурбонов Беҳзод Аширмаматович ва унинг шериклари Мирзаёров Жасур Уралович ҳамда Мирзаёров Ойбек Босимовичларга оид жиноят иши деб нотўғри таъриф бериб тергов қилинмокда.
Ушбу тергов жараёнида терговчи томонидан, юқорида кўрсатилган шахсларга нисбатан олиб борилаётган тергов жараёнида терговчи бир томонлама тергов ҳаракатларини олиб бориб, содир этилган ҳолат юзасидан жабрланувчига тегишли қисмини харакатдан олиб ҳолат юзасидан тўлиқ суриштирув тергов ишларини олиб бормаяпти. Ваҳоланки, содир этилган ҳолат юзасидан ўзини гўёки жабрланувчи қилиб кўрсатган Ўзбекистон Республикаси монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида ишловчи Маматқулов Илхом Абдурахмонович асосий айбдор ҳисоблаймиз.
Яъни жорий йилнинг 7-июль куни соат тахминан 15-30 ларда Жиззах тумани Ровот қишлоғи худудида Мирзаёров Жасур Уролович бошқарувида бўлган ўзига тегишли «Нексия» русумли автоуловда Мирзаёров Ойбек Босимович ва Қурбонов Бехзод Аширмаматовичлар биргаликда Ровот тоғидан дам олиб қайтаётганда Ровот қишлоғига етиб келган вақтида автойўлдан қўйлар подаси чиқиб қолади ва улар қўйларни ўтказиб юбориш учун автоуловни тўхтатади. Шунда Қурбонов Б.А. қўйларни хайдаб юбориш учун автоулов орқа эшигини очади, шу вақтда орқа тарафдан, ишда узини жабрланучи деб курсатаётган Маматкулов И.А., ўзининг бошқарувида бўлган «Нексия» русумли оқ рангли 13 GV 070 давлат белгиси автоулов билан, катта тезликда тормоз бериб келиб, Мирзаёров Ж.У нинг автоуловининг орқа ўнг эшигига келиб уради.
Шундан сўнг ўз навбатида иккала томон хам холат юзасидан ким айбдорлигини аниқлаш учун бахслашиб кетади. Ваҳоланки ушбу холат содир этилган вақтда рахбар лавозимида ишловчи Маматкулов И.А мансабдор - ҳокимият вакили бўла туриб, нахотки авто авария ходисаси билан шуғулланадиган ички ишлар идоралари ходимларига мурожаат қилмасдан ўз мансабидан фойдаланиб, « -Мен катта мансабда ишлайман, сен ўзиингни мошинангни ўзинг қилиб оласан, керак бўлса йўқ қилиб юбораман, агар менинг айтганимни қилмасаларинг мошинангдан ҳам ажралиб қоласанлар, мен бутун Жиззах вилоятининг ҳар қандай жойида ўз сўзимни ўтказа оламан»-деб, (хозирги давргача бизни тутқинликда ушлаб айтганидай ўз сўзини босимини ўтқазиб келмоқда.) бизларга дўқ пўписа қилиб, ўзини Ўзбекистон Республикаси монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси Жиззах вилояти худудий бошқармаси бошлиғиман деб таништирди.
Шундан сўнг, зўровон амалдор муомалага тушунмасдан воқеа жойидан қочиб кетмоқчи бўлганида, Мирзаёров Ж. нинг амакиси Мирзаёров Ойбек, Маматқулов И.Ани ҳодиса айбдори деб билиб, унинг автоулов ҳужжатларини олиб қўяди. Ушбу ҳолатдан сунг фуқаро Маматкулов И.А. Мирзаёров Ойбекни - «онангни палон қилай, ҳужжатларни жойига қўй»- деб сўкиниб ҳақорат қилади. Хужжатларни қайтариб ололмаган Маматқулов И.А. дўқ-пўписани кучайтириш мақсадида ўзига тегишли автоуловидан пичоқ (жангари совуқ қурол) олиб Мирзаёров Ойбекка ташланди, унинг кўйлагини енгини кесиб юборади. Унинг важохатини кўрган Мирзаёров Ойбек жон ҳолатда ҳимояланиб, унинг иккала қўлини ушлаб олиб, ҳимояланиш мақсадида боши билан Маматқуловнинг юз қисмига зарба беради.
Маматқулов И.А. зарба таъсиридан ўзини ўнглаб олгунча Курбонов Б.А., Маматқулов И.А.нинг қўлидаги пичоқни олиб қўйиб, пичоқни унинг автоулови остига отиб юборди ва уларни ажратиб қўйди.
Ушбу ҳолатлар юзасидан, мансабдор шахс Ўзбекистон Республикаси монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиги Маматкулов И.А. маст ҳолатда воқеа жойидан қочиб кетганлиги, ўзини ушбу холатлар сабабчиси бўла туриб жавобгарликдан қочиш мақсадида «жабланувчи» бўлиб олганлиги кўриниб турибди. Лекин тергов жараёнида, мастлик холатларини текшириш мабойнида бизни экспертизадан ўтказиб, лекин мансабдор Маматқуловни мастлик холати бўйича экспертизадан ўтқазмаган холда, ҳамда бизнинг ва унинг транспорт воситаларини ҳам экспертизадан ўтқазиш юзасидан қилган оғзаки талабларимизни инобатга олмади.
Хозирги даврда ҳам ушбу ҳолатлар юзасидан хеч қанақа иш олиб борилаетгани йўқ, бизни тергов қилаётган терговчи Халилов Шавкат дўқ-пўписа қилиб, хозирги даврда тергов жараёнларини бузиб келмоқда. Мирзаёров Ойбекнинг кесилган кўйлагини терговдан қайтариб бериши ва яъна тахминан бир ойлардан сўнг қайтариб олиши, қайтариб олинган кўйлакни экспертиза ходимлари билан биргаликда ҳамда Маматқулов И. билан тил бириктиргани ва махаллийчиликка йўл қўйиб, экспертиза хулосасини тумтоқ жисим билан кесилган дея эътироф этилиши ҳамда ушбу жараёнга гувохлик қилаётган Равот қишлоғида яшовчи аёлнинг берган кўрсатмаларига ҳам терговчи Халилов Ш. эътиборга олмай, ишни ёпиш мақсадида ҳамда хозирги давргача суъний равишда тутқунликда ушлаб тургани кўриниб турибди.
Шунингдек Маматқулов И.нинг жарохати бўйича суд медэкспертиза холатига этибор берилса, ушбу холатда медэкспертиза холати икки хил чиқганлиги, олдин ЎзР ЖК 104 модда билан айбланаётганимиз, ҳозирда эса ЎзР ЖК 105 моддага айланиши инобатга олишингизни илтимос қилардик.
Муҳтарам Ислом Абдуғаниевич, юқоридагиларни инобатга олиб адолатни тикланишига амалий ёрдам берсангиз, жумладан:
- вилоят медэкспертиза ходимини ушбу ҳолатларда маҳалийчиликка йўл қўйиб нотуғри хулоса бергани учун хизмат текширув ўтқазиб унга нисбатан қонуний чора қўлланилишига;
- хозирда ишни олиб бораётган терговчи ва ушбу иш буйича тегишли бўлган ИИБ терговчиси Халилов Ш. ҳамда прократура ходимларига нисбатан бизнинг қилган аризаларимиз инобатга олинмай, бизни шу йилнинг 7 июль кунидан хозирги давргача тутқинликда сақлаб турган, ва Маматқулов билан тил бириктириб маҳаллийчилик ҳолатларига йўл қўйганлиги учун хизмат текширув тайинлаб, етказилган зарарларни қоплаган холда уларга нисбатан қонуний чора кўрилишини;
- Маматқулов И.А. бизга зўровонлик қилганлиги, пичоқ билан ҳамла қилиб хаёт фаолиятига хавф туғдириб зарар этқазмоқчи бўлганлиги ва тухмат қилиб хозирги давргача тутқинликда суъний сақлашга, рахбарлик фаолиятидан фойдаланиб махаллийчиликка йўл қўйиб босим ўтқазаётганлиги учун қонуний чора кўлланишини.
Агарда, фарзандларимда ноқонуний хатти харакатлари бўлса, ҚОНУН олдида жавоб беришига тайёрман.
А. Қурбонов
Жиззах вилояти Пахтакор тумани Мингчинор қ/ф
Ойбек кўчаси 25 уй 2 хонодон
* * *