04 October 2012
12:07 -
Туркия Сурияга жавоб берди, натижа маълум эмас

Сўнги соатларда тарқатилган хабарларга кўра, Туркия артилерияси чегарадан 30 км ичкаридаги Суриянинг ҳарбий объектларни ракеталар билан урди. Нафақат Туркиянинг, балки Ғарбнинг ахборот агентликлари ҳам хужум натижалари тўғрисида тафсилотли маълумот йўқлигини айтмоқдалар.
Бироқ, ҳужум остида қолган ҳудудларда бир неча ойдан бери Сурия ҳукумтининг қўшинлари билан мухолифат кучлари ўртасида ростакам уруш кетаётгани, вайроналар кўплиги ва қурбонлар борлигини урғуламоқдалар. Вайроналардан бири Reuters агантлигининг сайтидан олинган расмда кўрсатилган.