04 October 2012
02:34 - Маориф вазирлиги болаларнинг пахтага чиқарилганини рад қилди
Бугун Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги бир қатор маҳаллий оммавий ахборот воситалари орқали Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида болаларнинг пахта теримига чиқарилгани ҳақидаги хабарга раддия берди. Хорижий радиолар ва интернет нашрлари орқали Иштихон туманидаги 8 ва 17-мактаб ўқитувчиларига иқтибосан берилган хабарда мазкур мактабларнинг 7, 8 ва 9-синф ўқувчилари пахта теримига жалб қилингани таъкидланганди. Бугунги раддияда эса Самарқанд вилояти Халқ таълими бошқармаси, Иштихон тумани Халқ таълими бўлими ва хабарда номи тилга олинган мактаб директорлари маълуиотнинг мутлақо сохталиги, болаларнинг меҳнатга жалб қилиниши қонунан таъқилганганини эътироф этишган.

Раддияда Ўзбекистон ҳукуматининг тан олган қатор халқаро ҳужжатлари ва миллий қонунчиликда болалар меҳнати таъқиқи яна бир марта такрорланади. Бироқ, бу йил пахта теримига ўқувчилар ўрнига, "Ҳаракат" хабар қилганидек, ўқитувчилар жалб қилинаётганини рад этишолмайди.

Йки, вазирликдагилар бу йилги ҳосил машиналар билан терилади деб ўйлашармикан?