04 October 2012
03:12 - Туркияга Суриядан отилган снаряд тушди, 4 киши ҳалок бўлди
Суриядагаи қонли уруш давомида ўн минглаб одам ўлгани ҳеч кимга сир эмас. Ғарбнинг ва Туркиянинг бутун ёрдамига қарамадан Башар Асаднинг мухолифлари жиддий натижага эришолмадилар. АҚШ у ердаги урушга тўғридан-тўғри кириш ниятида ҳам эмас. Балки, Барак Обама бир ойдан кейин бўладиган президент сайлови арафасида эҳтиёткорлик қилаётгандир.

Аммо, Туркия бу урушга секин-аста тортилиб бораётгани шубҳасиз. Бир неча ой аввал сурияликлар Туркия ҳарбий учоғини Ўрта Ер денгизи устида уриб туширган, икки учувчи ҳалок бўлганди. Туркия, бу хусусда Сурияга қарши оғзаки дўқ-пўписалар билан чекланиб қолгани ҳам ҳаммага маълум.

Туркия ахборот воситалари хабар беришича, бугун Сурия тарафидан отилган снаряд Туркиянинг Шонлиурфа вилоятининг Ақчақала тумани ҳудудларига тушиб портлади, бир аёл 4 нафар фарзанди билан ҳалок бўлди.

Бош вазир Ражаб Тойиб Эрдўғон бу хусусда гаплашиш учун Ташқи ишлар вазири ва Қуролли кучлар Бош штабининг бошлиғини ҳузурига чақирибди. Бош вазир ўринбосари Булент Аринч тажавузкор оҳангда “Бутун дунё билсинки, биз бу воқеа бўйича нима керак бўлса ўшани қиламиз” дебди. Учоқ тушганда ҳеч нарса қиилмаган ёки қилолмаган Туркиядан энди ҳеч ким ҳеч нарса кутмаётган ҳам бўлса керак.

Ақчақалаликлар ҳам шу фикрда шекилли, туман ҳокимлиги биноси олдида тўпланиб, “Тойиб истеъфо!” деб ҳайқиришмоқда.