03 October 2012
21:34 - Қирғизистонда фавқулодда ҳолат, “Оқ Ўй”ни босиб олиш ҳаракти бўлди, Президент дам олишини кесмоқчи, ўзбекларнинг кўзи очиладими?
Сўнги парламент сайловларида энг кўп ўрин олиб, яқингача феълан ҳокимиятда, ҳозир мухолифатда бўлган “Ота-Юрт” партиясининг тарафдорлари қандайдир жузъий масала бўйича Бишкекда - президент қароргоҳи “Оқ Уй” олдида митинг ўтказдилар ва партиянинг парламентдаги фракцияси лидери Садир Жапаровнинг нутқидан кейин, у “Оқ Уй”ни штурм қилишга тўғридан-тўғри чақирмаган бўлса ҳам, шунга рағбатлантиргани сабабли, “Оқ Уй” панжараларидан ошиб ўтишга ҳаракат қилдилар. Милиция билан тўқнашyв вақтида 12 киши жароҳатланди, уларнинг 7 нафари полиция одами. Митинг куч билан тарқатиб юборилди.

Туркияда дам олаётган Президент Алмазбек Атамбеав, таътилини кесиб, эртага Бишкекка қайтиши эълон қилинди.

“Ота-Юрт” партиясининг лидери Қамчибек Ташиев ҳам жароҳатлангалар ичида, ҳозир касалхонага ётиб олибди. Партиянинг лидери ва партиянинг парламентдаги лидери бу митингга қатнашганларидан тушуниш мумкинки, “Оқ Уй”ни босиб олишга ҳаракат қилиш аввалдан келишилган бўлиши мумкин.

Маълумки, мамлакат жанубида асосий кучга эга бўлган айан шу партия қирғиз фашистларининг раҳнамосидар. Қирғизистоннинг раҳбарлари бу қирғиз фашистларининг ўзбекларга нисбатан олиб бораётган геноцид сиёсатини қўллаб-қувватлаб келаётганлари ҳам ҳеч кимга сир эмас.

“Ота-Юрт” партияси ўзбекларни тўғридан-тўғри қирғин қилиш тарафдори бўлса, бошқалари ўзбекларни тинч йўллар билан йўқ қилиш мумкинлигига ишонмоқдалар. Ўзбекистонда Ўзбек душманларининг ҳокимияти давом этаверса, қирғиз фашистлари ўз ниятларига эришишлари мумкин.

Жаҳон бўйлаб сони 30 миллиондан ошган Ўзбек миллати қачон бу ҳақиқатни тушунади, унинг кўзи қачон очилади?