28 September 2012
02:17 - Икки нафар юртдошимиз кажавали мотоциклда ҳаж зиёратига йўл олди
Бу киши пенсионер Абдусаттор Ўрмонов ва унинг рафиқаси Марям Тоҳировалар бўлиб, улар шу йилнинг 3 сентябрида Маккага йўл олган. Ҳозирда Қозоғистоннинг Атирау пунктига етган Абдусаттор Ўрмоновнинг Макка заёратига еттинчи марта бориши, хотини эса илк марта йўлга чиққан. Тошкентдан Маккагача 7000 километр бўлиб, эр-хотинлар Туркманистон, Эрон, Ироқ, Туркияни босиб ўтиши лозим.

Абдусаттор Ўрмоновнинг таъкидича, у йўлнинг ҳадисини олган, турли мамлакатларда дўстлари кўп, қийналишмайди.