28 September 2012
01:36 - Газ нархи ошди, одамларнинг ақли шошди
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги табиий газнинг янги тарифи акс этган йўриқномани эълон қилди. Унга кўра, табиий газдан фойдаланувчилари эндиликда ҳар 10 куб метр газ учун 1228 сўм 50 тийин тўлайди. Аввал бу кўрсаткич 1 077 сўм эди. Яъни, фарқ 14 фоиз!

Шунингдек, 1 октябрдан электр энергияси, иситиш, совқу ва иссиқ сув нархлари ҳам ошади. Ўтган куни ноннинг нархи ҳам кўтарилганди.

Давлат Бюджети ҳаражатларининг асосий қисми Россиядаги ўзбек мардикорлари тарафидадан юборилаётган пул билан қопланаётган бўлса ҳам, Ислом Карим ҳукуматининг бюджетни қолган қисмини қоплашга ҳам пули йўқ. Шу сабабли нархлар тинимсиз ортиб бораверади. Бундан қутилишнинг ягона йўли – мавжуд режимдан қутилиш, аммо, минг афсуски, ўзбек халқ бундай нарсаларни тушунишга ҳам тайёр эмас.