27 September 2012
21:08 -
“Ҳаракат” хатқутисидан: Содда дил овчилари ёхуд ишончли ҳимоя: Қонунми ё ҳижоб?
Ёшлигимда ўқиган “Ғилоф бандаси” ҳикоясининг қаҳрамонини унчалик тасаввур эта олмагандим. Қайси одам ўзини ўзи ғилоф ичида юришга маҳкум этаркин, деган ўй тинчлик бермаган. Яқинда ундан баттарига дуч келганда ўша ҳикоянинг асл моҳиятини англагандек бўлдим...
Чорсу бозорида айланиб юрсам, қора ғилофга ўралган бир аёл ғалати қарагандек йулимни тусди. Эски танишлардан бирортасимикин, деган ўйда ҳайрон бўлиб боқдим. Чиндан ҳам танишроқ чеҳра менга тикилганча жилмаярди. Сўнг, бир-икки одим яқинлашиб, салом берди. Истараси иссиққина бу таниш чеҳрани қачон, қаерда кўрганимни дафъатан эслай олмай тургандим, ўзи жонимга оро кирди: – Мактабда бизга физикадан дарс бергансиз, – деди у такаллуф билан. – Сиздек устозимизга ҳавас билан қарардик!..
– Эй, бўлди,– дедим ёдимга тушиб.– Келгусида муаллима бўламан, деган Машкура қизиммизсиз! Қаранг-а, шунча улғайдингизми?
Сўнгги сўзларни айтаётганда кўнглим алланечук бўлиб кетди. Мактабда шу Машкура (исмини ўзгартириб ёздим) аъло баҳоларга ўқир, тўгаракларда қатнашарди. Орзулари оламча кўринган қизнинг ҳаяжон билан “муаллима бўламан!” деган сўзлари қулоқларим остида қайта жаранглагандек туюларди.
Туппа-тузик қизнинг бу қадар ўраниб олганига таажжубга тушмай илож йўқ. Ё, бирор қариндоши вафот этдимикин? Азадор аёллар ҳам бунчалик ўраниб-чирманиб олмасди... Либоси, аниқроғи, ҳижобига боқиб, каловланганимни фаҳмлаб, ўзи изоҳ берди:
– Ҳавас бошқа, ҳаёт бошқа экан, устоз. Ҳақиқий ҳаёт бундалигини билдим,– деди қандайдир қоғозларни қўлимга тутқазиб. – Ҳижобга кирган аёл жаннатга кираркан. Мана буни ким ўқиса кўзи очилади...
Илон чаққандек унинг сўнгги гапидан сапчиб тушдим. “Кўзинг очилади” дейдими?! Мактабда ўзинг тарбиялаган ўқувчинг кўзингга бақрайиб шундай деса-я... Кўзим юмулиб қоптими?! Бу қанақа туҳмат, ҳақорат, бедодлик?!
Чорак асрдан бери ёш авлодга сабоқ бериб гуноҳга ботибманми?! Шу пайт рўпарадан югуриб келган ўн ёшлардаги қизча суҳбатни бўлди. Вой, товба... Қандай аянчли ҳол... Ҳали она сути оғзидан кетмаган норасида устида ҳам қора ғилофми? Кейин билсам, бояқиш бундан баттарроқ ҳолга тушган экан...
Машкуранинг қизчага айта бошлаган антиқа гаплардан анграйиб қолдим: “Бошқа, бобо, деганингни эшитмай, тушундингми? У киши энди санга дада бўлади, билдингми, дада! Мани икки марта Ҳажга оборган! Айтганини қилсанг, санга ҳам ёруғ жаҳонни кўрсатади!..”
Гап нимадалигини англай олмай тургандим, гавжум одамлар орасидан хиппа семиз бир киши чиқиб келди. Машкуранинг отаси тенгги (балки ундан ҳам каттароқ) кишининг пахмоқ соқол-мўйлови янада ҳайбатли кўрсатарди. Бўйнидан оқаётган терларини кир дастрўмолга арта-арта бизга ғалати қаради. Кўзи қўлимга тутқазилган қоғозларга тушгач, гўштдор юзи, қисиқ кўзларида мамнунлик қиёфаси акс этди. Афтидан, “вазифа” қойилмақом қилиб адо этилганини кўриб кўнгли жойига тушганди.
Ҳалиги қизалоқ “бобо”сига кўзи тушибоқ негадир рангги оқариб кетди. Йиртқич ҳайвондан ҳурккан оҳудек онасининг пинжига суқулди. Елкалари дағ-дағ титраётганидан қанчалик қўрқиб кетгани аён билинди. Намунча юрак олдириб қўйди экан бояқиш...
Машкура бўлса, қизалоқни қўрслик билан туртиб, буйруқ берди: – Дадангга салом бер! Қизалоқ онасининг пинжидан чиқмасдан бошини ирғаб қўйди. Барибир, янги “дада”сининг юзига қарашга юракчаси дов бермади, шекилли... Бақалоқ амаки бесўнақай қўлларини чўзиб, қизалоқнинг бошини ғалати силаганида у шўрлик яна бир чўчиб тушгани, жуда қўрқиб кетганини сезиш қийин эмасди...
Унинг чўтир башарасидан тузикроқ одамга ўхшамасди. Пахмоқ сочлари тагида қандай бўлмағур ўй кечаётгани сезилиб турарди. Шу зайлда бақалоқ беорларча менга қараб ишшайди:
– Буларни ўқиб, жамики заифаларга жорий қилсайиз, жаннатга кирасиз,– деди у қўлимдаги қоғозларга ишора қилиб. – Илло, динимиз ҳижобга кирган ожизалардан марҳаматини аямағай, ўзи ёрлақағай... У яна нимадир деб ғўлдираганча катта йўл томон одимлади.
Машкура хайр-маъзурни насия қилганча қизалоғини етаклаб, ортидан эргашди. Кўчани кесиб ўтишгач, енгил машинага ўтиришиб, кўздан ғойиб бўлишди...
Эҳ, Машкура, Машкура... Сени ким бу хатарли йўлларга бошлаб кетди? Фаҳмлашимча, унинг бахти ўзгача бўлибди. Ажрашган ё... Хуллас, қизалоғи билан бева қолган... Бу бақалоқ навбатдаги эри эканлиги кўриниб турибди... Тузикроқ киши бўлганида ҳам бошқа гап эди. Кўринишидан “кўзи жойида одам”га ўхшамайди. Қўшхотинлик бўлса керак... Машкура нечанчиси экан? Қизалоғини қанақа дўзах ўтига ташлаётганини билармикин? Бояқиш янги “дада”сидан бунчалик ҳуркади?.. Бир балоси бўлмаса... Худо Сақласин.
Собиқ “ўқувчим” берган қоғозларга кўз югуртирдим: “Ҳижоб аёлни шаънига бўладиган тажоввузлардан сақлайди. Ўранган аёл жаннати бўлади. Ўрамаганлар дўзахга гирифтор бўлади...”
Ким тўқибди бу бемаъни гапни? Сўз ўйинини қаранг: ҳижоби бўлмаса аёлнинг шаънига тажовуз бўлади, демоқчими?! Қайси нодондан чиққан экан бу гап? Қайси ҳижобсиз аёл шаънига ким тажовуз қилибди?! Машкуранинг онасини танирдим. Кўҳликкина аёлнинг бинойидек юришига ҳавас қилса арзирди. Ёки, бугун Машкуранинг тенгдоши бўлган қанча қиз-жувонлар ҳам чиройли кийиниб юришибди. Бирортасига тажовуз бўлибдими?!
Кейинги жумлаларни ўқисангиз этингиз жунжикади: “Ўз хотинига сочларини кўрсатишга рухсат берган эркакка лаънат бўлсин – ўз сочларини зийнат учун кўз-кўз қилувчи аёл бахтсизлик келтиради”. Беихтиёр, “ҳе, ўзингга лаънат бўлсин!” деворганингни билмай қоласан. Қайси эркак ўз хотинига шунақа муомала қилади? Бу гапларни ёзган ақли ноқис кимсага шундай саволлар бергинг келади: “отанг онангнинг сочларини кимларгадир кўз- кўз қилганми? Ундан кўра шунақа бўлмағур гапларни ёзган сендақа тарбиясиз болаларини одам қилса бўлмасмиди?” Чиройли ўзбекона либослари билан юрган бирор онахон ё опа-сингилга, уларнинг шаънига бўлмағур сўзлар айтган одамни кўрсатинг-чи! Аслида, шу бузғунчининг ўзи аёл шаънига таҳдид солмаяптими? Устамонлик билан қай бир заифаларни йўлдан урмаяптимикин?
Қирқ йил бурун мактабда муаллималаримиз, кейин университетда азиз олима устозларимиз замонавий кийинишлари билан ҳавас, таъбир жоиз бўлса – меҳр уйғотганини эҳтиром ила тилга оламан.
Ҳозир ҳам табаррук ёшдаги ўша мураббийлар маҳалла-кўйда ёш қизларга ибрат бўлмоқда. Қишлоқларда ҳам, шаҳарда ҳам ўзига ярашиқли либослари билан опа-сингиллар, қизлар ҳамиша ҳурмат-эътиборга сазовордирлар. Ўзбек аёли деганда менинг кўз ўнгимда аввало улуғ ўзбек шоираси Зулфиянинг нурли сиймоси намоён бўлади. Бугун ҳам Ойдин Ҳожиева, Шарифа Салимова, Умида Абдуазимова, Умида Файзиева, Васила Каримова, Назира Абдуазизова, Нигина Шермуҳамедова, Лаълихон Муҳаммаджонова, Ойниса Мусурмонова, Рихси Иброҳимова, Муножот Йўлчиева каби минглаб устоз адибаю шоиралар, олимаю санъаткорларга ҳавас билан қарайман. Ўзбекистон тараққиёти учун сиёсат майдонида ўзлигини намоён этаётган аёлларимизни кўрганда қалбимда ифтихор туйғуси жўш уради. Мактаб, коллеж, лицей ва олий таълим муассасаларида муҳтарама устозлар, олималар ёшларни муносиб камолга етказаётганларини тасаввур қилишнинг ўзи мароқли! Камолга етаётган барча қизларимизни ана шундай етуклик даражасида кўриш мен учун олий саодатдир!
Маҳалла кўйда мўътабар онахонлар, келинчаклар либосига ҳам гап йўқ! Бундай фариштасифат оналаримиз, опа-сингилларнинг ҳавас қилса арзигулик ҳаётини ҳеч нарсага қиёслаб бўлмайди, албатта. Қалби тоза аёллар, камолга етаётган гўзал қизларимизнинг ҳаё- иболари, ўзбекона муомала маданияти ҳар қандай “ҳижоб”дан минг марта мустаҳкам қўрғондир! Ҳамкасабаларим, қолаверса, талаба қизларимизнинг бежирим либослари ҳақида бирорта “тажовузкорона” сўз айтадиган номардни учратмаган эдим. Бугун қўлимга тутқазилган бемаъни варақалардаги тутриқсиз гапларни ёзган малъунгина устамонлик билан ҳақорат қилаётганини фаҳмлаш қийин эмас...
Шундай оқила аёллар ҳақида ўйлаганда Машкуранинг гап-сўзлари қайси қуюшқонга сиғади, деб ўйласан қоласан. Қизчасининг боши узра қора булут сузаётганини наҳот сезмаётган бўлса?
Одамлар кимнинг шаънига қандай сўз айтишни жуда яхши билади. Башарасидан кимлиги кўриниб турган бақалоқни “дада, дегин” деб қизчасига дашном берган Машкурага ўхшаганларнинг эл орасида эъзоз топганини ким кўрган?
Нозиктаъб аёллар, қизларнинг кўнглига “йўл топишга”, аниқроғи онгини бузишга қаратилган варақаларга кўз ташлайман. Бадбўй гаплардан кўнглинг айнийди. Бузғунчининг асл башараси қанақа эканлиги кўриниб тургандек...
Дин душмани аслида шу тутуриқсиз гапларни ёзган бандалар эмасми? Кўнгли эгрилар тўғри инсонларни шу зайлда ҳақорат қилганини озми-кўпми кузатганман. Муқаддас динимизни улуғ қадрият деб билган инсон уни ҳечам таҳқирлаб гапирмайди! Жамиятда илғор аёл бўлиш учун ҳеч қачон ҳижоб восита бўлган эмас! Аёлни ҳижобга тиқиб қайси ишни қойил қилмоқчи бу нодон?.. Унга бу бемаъни “даъво”ни ёзиб тарқатишга ким ҳуқуқ берди?
Ҳижобга кирмаслик мутлақо “очилиб-сочилиб, ясаниб, юзларини ҳаммага кўрсатиб юриш” дегани эмас!! Ҳаётда ҳеч ким юзини бировларга кўз-кўз қилмайди! Бу мантиқсиз гапларни ёзганга шундай савол бериш ўринлидир: сенинг онанг, опа-синглинг, аёлинг, қизинг ҳижоб ўрамаган тақдирда юзини ҳаммага кўз-кўз қилган ҳисобланадими?..
Бундай варакалар муаллифларига шундай савол бериш ўринли: хўш, кўча-кўйда тинчгина юрган опа-синглингни биров бузиб қўйдими, иффатини йўқ қилдими?! Билъакс, ўзинг бўлмағур бузғунчиликни бошламаяпсанми? Камина соддадил қиз- жувонларни адашиб қолишдан асрашга, иффатини сақлашга ҳаракат қиляпман! Чорак асрдан бери ўқитган қанча қизларимиз ҳаётда муносиб ўрниларини топиб кетган экан, то абад мана шундай миллий тарбия беришдек эзгу ишларимни давом эттиравераман!
Худо кўрсатмасин, сен айтганча, ҳамма аёллар қоп-қора матога ўралаб юрса қанақа жамиятда яшардик?! Эркакларимиз ёнига қилич тақиб юрармиди? Қайси замонни қўмсаяпти бу нодон?!
Ҳамма замонда ҳам меъёрни яхши билганлар асло ютқазмаган! Бошингга рўмол ўра, деганда, бутунлай ўраниб оладиган ва замонавий кийин, деса, биратўла ярим яланғоч бўладиганлар ҳам йўқ эмас. Бироқ, бу ҳамма хотин- қизлар меъёрни билмайди, дегани эмас-да!
Ҳижобга даъват этгувчилар шунақа қора ғилофга ўранмаганларнинг ҳадеб авратига тил теккизиши ҳеч қандай қуюшқонга тўғри келмайди! Инсон эрки, қайсидир вайсақилар жар солаётганидек – ярим яланғоч юриш ё қора матоҳга ўраниш, дегани эмас.
Қуръоннинг “Нисо” сураси асосан аёл, уй, оила, давлат, жамиятга алоқадар бўлган муҳим масалаларга бағишланган. Унда “қизларни қора матоҳга ўранглар” қабилидаги даъват ё кўрсатма йўқ! Билъакс, ушбу суранинг 79-оятида шундай ёзилган: “(Эй инсон), сенга етган ҳар қандай яхшилик фақат Оллоҳдандир. Сенга етган ҳар қандай ёмонлик эса ўзингнинг қилмишингдандир”.
Демоқчимизки, Машкура каби адашганлар кимнинг аравасига ўтирса, ўшанинг қўшиғини айтишга мажбур бўлади, яъни, ҳижобга даъват қилаётганларнинг йўриғидан юрган ожизалар уларнинг найрангига учиб қолганларини сезмай қолиши шак-шубҳасиздир. “Алданган аёл” фильмини кўрганда ўша аёлга қанчалик ачинган бўлсам, гулдек умрини бир бақалоқ бобойга бахшида этган Машкурага дуч келганда баттар нохуш ҳолга тушдим. Бегона эркакнинг дағал бармоқлари бошини силаганда титраган қизалоқни қандай аянчли қисматлар кутаётганини тасаввур этиш ундан-да аянчлироқ.
Шу ҳақда ўйларканман, яна бир алданган аёл – Машкура берган варақаларни ғижимлаганча ахлат қутисига улоқтирдим. Муқаддас динимизда айтилган маърифатли сўзлар моҳиятини ўзларича бузиб, ўзгача талқин қилиб вайсаётганлар аслида унга қанчалик душманлик қилаётганларини ақлирасо инсонлар жуда яхши тушунадилар. Фақат, онги эндигина шаклланаётган баъзи соддадил қизларимиз собиқ “шогирда”нинг ҳолига тушиб қолмасалар бўлгани...
Муқаддас МЎМИНОВА,
ўқитувчи, Тошкент шаҳри.