27 September 2012
19:05 -
АҚШнинг собиқ элчиси: Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари қониқарсиз аҳволда
АҚШнинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Жозеф Пресел ва Россиядагисобиқ элчиси Жеймса Коллинз 25 сентябрда Тошкентдаги ҳозирги элчи Жорж Кролнинг ҳам иштирокида Тошкентдаги элчихонада матбуот конференцияси ўтказишгани CA-News агентлиги тарафидан кеча хабар қилинганди. Учрашувга ҳуқуқ ҳимоячилари ва мустақил журналистлар таклиф қилинмагани “Ҳаракат” агентлиги мухбирларига маълум бўлгани сабабли, бу номигагина хўжа кўрсинга ўтказилган тадбирга биз эътибор ҳам бермадик.
Жозеф Пресел саволларнинг бирига жавоб берар экан, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари масаласи мутлақо қониқарсиз аҳволда дегани ҳам биз учун катта аҳамиятга эга эмасди. Чунки, буни ҳозир ҳамма билади, жаҳоннинг энг обрўли ташкилотлари буни доим таъкидлаб келмоқдалар.
Аммо, бу учрашув ҳақида Ўзбекистондаги расмий ва ҳукуматнинг қўғирчоқ ахборот воситалари жим турганлари қизиқ эди. Ахир учрашув улар учун ўтказилганку.
Ниҳоят, юқоридан буйруқ келди, шекилли, бугун қўғирчоқ сайтлдардан бири Gazeta.uz оғзини очди.Энг умумий гаплардан иборат бўлган хабарда, Жозеф Преселнинг юқоридаги сўзлари умуман тилга олинмайди.