24 September 2012
20:48 -
Нурсултон Назарбой Бош вазирини ўзгартирди, Карим Масимов кетди, Серик Аҳмедов келди
Бош вазир алмашиши ҳақида ўтган ҳафтанинг охиридаёқ гап-сўзлар бошланганди. Бугун пешинга яқин Нурсултон Назарбой парламентдаги фракцияларнинг раҳабарлари билан учрашди, бир оздан кейин жорийдаги Бош вазир Карим Масимовни Президент Маҳкамаснинг раҳбари этиб тайинлади. Карим Масимов 10 дақиқадан кейин Бош вазирликдан истеъфо ҳақида ариза берди, яна 2 соат ўтар-ўтмас, мамлакат парламенти - Мажлис палаталарининг қўшма йиғилишида Нурсултон Назарбой Бош вазирликка Серик Аҳмедовни таклиф қилди. Парламент бир овоздан бу таклифни маъқуллади.
1958 йили туғилган Серик Аҳмедов мутахассислиги бўйича инжеренр-металлург, техника фанлари доктори, сўнги йилларда Президент Маҳкамасида юқори даражали лавозимда ишлаган, кейин Транспорт ва Коммуникация вазири, ундан кейин Қарағанда вилоят ҳоким бўлган. Шу йил январидан бери Бош вазирнинг биринчи ўринбосари эди.