21 September 2012
02:36 -
Қримтатарларининг лидери Мустафо Жамил Киевда чет эл элчилари билан учрашди
Қримтатарлар мажлисининг сайтида берилган хабарга кўра, 18 сентябрь куни Киевда Қримтатралар Мажлисининг раиси Мустафо Жамил 20 дан ортиқ давлатнинг элчилари билан йиллик учрашувларнинг иккинчисини ўтказди. Учрашувдан кейин ўтказилган қабул маросимида меҳмонларга қримтатарларнинг санъати намойиш қилинди.
Учрашувда нутқ сўзлаган Мустафо Жамил келаси йил қримтатар халқининг ўз ватанида ҳақ-ҳуқуқларини тиклаш масаласи бўйича Халқаро Форум ўтказиш режалари борлигини билдирди.
Учрашувда ва қабул маросимида элчилардан ташқари Украинанинг биринчи президенти Леонид Кравчук, Украина Президентининг Қрим Автоном Республикасидаги вакили Виктор Плакида, БМТнинг Қочқинлар бўйича Бош комиссарлигининг минтақавий бўлими раҳабари Олдрих Андрисек, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг озинлик миллатлар бўйича коммисари Александр Винников, Украина Президенти Идораси, Ташқи ишлар вазирлиги, Ижтимоий сиёсат вазирлиги, қримтатар жамоат ташкилотлари ва бизнес доираларининг вакиллари иштирок этишган.
Хабарда Туркиянинг элчиси Меҳмет Самсар, АҚШнинг элчиси Жон Теффт, БМТнинг вакили Олдрих Андрисек, ЕХҲТнинг вакили Виктор Плакида ва бошқалар 2013 йилда қримтатар халқининг ўз ватанида ҳақ-ҳуқуқларини тиклаш масаласи бўйича Халқаро Форум ўтказиш ғоясини қўллаб-қувватлашгани айтилади.
Ўзбекистоннинг Украинадаги элчиси бу учрашувда бўлиб-бўлмагани тилга олинмайди.
Ваҳоланки, Ўзбекистон элчиси бундай анжуманда албатта қатнашиши ва Халқаро Форм ғоясини қўллаб-қувватлаши лозим эди. Шундай бўлган, деб умид қиламиз.
Расмни катталаштириш учун курсор билан босинг.