21 September 2012
00:54 -
Ниҳоят Ислом Каримнинг Кореяда олинган расмлари эълон қилишга тайёр бўлди
Ҳа, ЎзА агентлиги Ислом Каримнинг Жанубий Корея Президенти Ли Мен Бак билан учрашгани ҳақида, икки мамлакт ўртасида 4 соат фарқ борлигини ҳисобга олсак, 10 соатча кечикиб хабар берди. Иккала президентнинг айнан бугун олинган расми ҳам илова қилинди. Расмдан кўриниб турибдики, шунча ретуш қилинишига қарамасдан, Ислом Каримнинг башарасини соғлом одамникидек қилолишмабди.
Расмий хабарга қарганда, Ислом Карим маҳаллий ҳамкасби билан учрашишдан ташқари шуши ейиш ва ухлаш билангина шуғулланмабди. У Пхенянни айланибди, Кореянинг мустақиллиги учун олиб борилган урушда ҳалок бўлганларнинг хаотирасига қурилган Миллий Ёдгорлик мажмуига гул қўйибди, ўзи учун ажратилган қароргоҳда Ўзбекистон билан иш олиб бораётган ва иш олиб бориш ниятида бўлган бир неча ширкатнинг раҳбарларини қабул қилибди. Хуллас, зўрға юрган одам учун анчагина оғир ишлар қилибди.
Докторларимиз уни кечаси билан, машҳур бир латифада айтилганидек, пуфлаб жойига келтириб қўйишса, Ислом Карим эртага Тошкентга қайтиб келади. Худо хоҳласа.