18 September 2012
00:09 - Козоғистон саводлилик даражаси бўйича жаҳонда 14-чи ўринга чиқди
11 сентябрдаги хабарларимиздан бирида Қозоғистон иқтисодда рақаботдошлик даражаси билан бу йил жаҳонда 51 ўрин олгани, икки йил аввал у 72-чи ўринда бўлганини билдиргандик.

Казинформ агентлигининг хабаридан маълум бўлишича, бугун Остонада Таълим системасини баҳолаш бўйича Халқаро Ассосиациянинг 38-чи конференцияси иш ошлади. 39 мамлаатдан 300 дан ортиқ эксперт иштирок этаётган анжуманда айтилишича, Қозоғистон саводлилик даражаси бўйича дунёда 14-чи ўринни экан.

Хабарда айтилмаган бўлса ҳам, тахмин қилиш мумкинки, Ўзбекистон бу каби анжуманларда иштирок этмайди. Чунки, Ислом Карим раҳнамолигида Ўзбекистон йиллик Ялпи Ички Маҳсулотнинг ҳажми бўйича Қозоғистондан 6-7 баравар орқада экан, иқтисодни рақбатдошлик даражаси ёки саводлилик даражаси бўйича ҳам Қозоғистондан пастдалиги шундоқ ҳам маълум. Бундай шароитда ҳар қадамда шарманда бўлавермасликнинг энг яхши йўли – яккамохов бўлиб яшайверишдир.