17 September 2012
23:37 -
“МТС-Ўзбекистон”нинг 4 топ-менежирига уч йилдан шартли жазо берилди
Россияда фаолият олиб боаётган мобиль алоқа оператори МТСнинг Ўзбекистондаги “қизи” – “Ўздунробита” бренди остида ишлаб келган “МТС-Ўзбекистон” ширкатига қарши Ўзбекистон ҳукумати олиб бораётган урушнинг яна бир босқичи битганга ўхшайди. Бугун Тошкент шаҳар суди бу ширкатнинг 4 топ-менежерининг ҳар бирига 3 йилдан шартли қамоқ жазоси берибди. Бу ҳақда русларнинг “Новости” агантлиги номи айтилмаган суднинг вакилига асосланиб хабар берди. Ўзбек ахборот воситалари ҳали жим.
Хабарга кўра, “МТС-Ўзбекистон”нинг активлари давлат ҳисобига мусодара қилинди.
Маълумки, МТСнинг ўзбек бўлими раҳбари Беҳзод Аҳмедов ғойиб бўлган, унинг қаердалиги номаълум деган хабарлар мунтазам тарқатилмоқда. Унинг вазифасини вақтинча бажариб келаётган Радик Даутов аввал ҳибсга олинган эди, аммо Москванинг босими остида озод қилинди, Россияга жўнаб кетишига имкон берилди. Энди кўриб турибмизки, молия масалари бўйича директор ўринбосати Темирмалик Алимов, информацион техноллогогиялар бўйича директор ўринбоари Азиз Раҳимов, хавфсизлик департаментининг директори Алишер Муҳаммадов ва ширкатни ривожантириш бўйича директор Азизилло Мирзамойдиновлар енгил жазо билан қутилишган.
Бу воқеанинг қоронғи тарафлари кўп. Улар секин-аста албатта ўртага чиқади. Аммо, МТС ўзининг Ўзбекистондаги бўлими тортиб олинаётгани сабабли Гулнора Каримнинг ноқонуний топган пулларини ювиш механизмларини Швецариянинг қўли билан очиб бераётгани ҳақидаги гаплар лофдан бошқа нарса эмас. Аслида, ҳамма нарса бунинг тескарисидир.
Дарвоқе, пул ювишда бош роль ўйнаган Беҳзод Аҳмедовнинг Озорбайжон тарафидан Ўзбекистонга ушлаб берилгани, у аллақачон йўқ қилиб юборилгани ҳақидаги тахминлар орқасида ҳақиқат бўлиши мумкин.
Нима бўлганда ҳам, 1991 йили тузилиб, 2004 йили МТС қўлига ўтган "Ўздунробита" энди йўқ.