17 September 2012
14:10 -
Туркия Бош вазири: Исломофобия инсонликка қарши жиноят ҳисобланиши керак

У ўзи бу масалани БМТ ва бошқа жойларда кўтариб, Исломни ҳақорат қилганларга нисбатан ҳуқуқий йўллар билан курашишга имкон берадиган халқаро нормалар ишлаб чиқаришни таклиф этиш нияти борлигини билдирди.
Ражаб Эрдўғон Туркияда бу фильмга нисбатан, бошқа ислом мамлакатларидан фарқли ўлароқ, анча тоқатли муносабат кўрсатилганини ҳам урғулади. Балки, у Туркияда катта намойишлар бўлмаганини назарда тутган бўлса керак.
Кичикроқ намойишлар эса бўлди. Айнан кеча АҚШнинг Анқарадаги элчихонаси олдида унча катта бўлмаган гуруҳ Америкага қарши шиорлар айтиб, бу мамлакатнинг байроғини ёқди. Намойишчиларнинг қўлида қора байроққа ёзилган арабча сўзлар билан бир қаторда, инлизча “Оқ Уй кут! Қора байроқ яқинда келади” сўзли плакат ҳам бор эди.