30 August 2012
06:47 -
Гулнора Карим мамлакат жанубида ўзини намоён қилмоқда
Сурхондарë, Қашқадарë ва Самарқанд вилоятларидаги хайрия тадбирларида қатнашган Гулнора Карим аввало маҳаллий аҳоли, хусусий корхоналар ишчилари, жамоат вакиллари билан учрашди. Ўз навбатида, pacмий xaбapларгa кўpa,кишилар маликамизга ўзининг эҳтиромини намоён этмоқда эмиш. Масалан, кеча қашқадарёлик бир беиймон чол Гулнорага бағишлаб ёзган маддоҳона шеърини ўқиб бериб, унинг назарига тушибди. Ёш-яланглар Гулнорага ўхшашни истаётгани, унинг ҳам соҳада пешқадамлигига ҳавас қилишини айтишибди.
Лекин, acлида Гулноранинг саховати маҳаллий корхоналар ва ширкатларнинг тинкасини қуритмоқда. Яъни, Гулнора ана шу ширкатлар маблағлари эвазига саховат кўрсатяпти. Хавфсизлик чоралари ҳам фавқулодда кучайтирилган. Кучишлатар тизим вакиллари халқ билан учрашувга чиққан “малика”ни халқдан қўриқламоқда.