30 August 2012
06:07 - АҚШ делегацияси Ўзбекистон ИИВда бўлди
Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот хизматига кўра, АҚШ Наркотикларга қарши курашиш бошқармасининг Яқин Шарқ минтақаси бўйича минтақавий директорининг ўринбосари Дональд Барнс бошчилигидаги америкаликлар кeчa шy вазирликда бўлди. Уни қабул қилган Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, генерал-майор А. Ахмедбаев ва бошқа маъсул ходимлар гиёҳвандлик воситаларини ғайриқонуний айланишига қарши курашиш масаласида ўзаро фикр алмашишган.

Учрашувнинг асосий мавзуи кунга келиб глобал хусусият касб этаётган наркотикларнинг ноқoнуний айланиши ҳамда гиёҳвандлик масаласига қаратилган.