29 August 2012
18:44 -
БУХОРОДА ЗЎРОВОНЛИК ҲАДДАН ОШДИ (Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи №29, 29.08.2012)
Адолат тарк этган салтанатнинг қароқчилар ўрдасидан қандай фарқи бор...
Августин Аврелий
Бухоро вилоятнининг Жондор туманида ҳуқуқ химоячилари ва фермерларга нисбатан Жондор тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 198-моддаси (Ҳокимият вакилининг қонуний талабларини бажармаслик ёки хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш) билан иш қўзғатилди.
Жондор тумани ИИБ томонидан олиб борилаётган суриштирув ишларига кўра, «Эзгулик» жамиятининг Бухоро вилоят бўлими раиси Бобомурод Раззоқов, мазкур фермер хўжаликлари раҳбарлари Фирдавс Сафаров, Ғафур Қурбонов, Оллоёр Оллоёров вилоят ҳокими ҳамда ҳукумат раҳбарлари томонидан ўтказилган мажлисларда қатнашмаган. Қатнашмаса қатнашмабди. Шунга ота гўри қозихонами?!
Аслида фермернинг мажлисга бормаслиги қонунбузарлик эмас. Биринчидан, Ўзбекистон қонунчилигига кўра, ҳар қандай йиғин ва анжуманларда қатнашиш ихтиёрийдир. Иккинчидан, Ўзбекистон Республикасининг “Фермер хўжаликлари тўғрисида”ги қонунига кўра, фермер хўжаликлари нодавлат секторга мансуб бўлиб, уларнинг эрки ва фаолияти қонун билан кафолатланган. Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, давлат ҳокимияти органлари мустақил хўжалик юритувчи хўжалик субъектлари фаолиятига аралашиши мумкин эмас.
Аслида, Маъмурий жавобгарликка ўзлари учун қулай пайтда йиғилиш ўтказаётган, йиғилишнинг бошдан охиригача ҳақорат ва сўкинишларни одатий холга айлантирган, бу ҳам етмагандай “қулоқсиз” фермерларни калтаклашгача борадиган Бош вазир Шавкат Мирзиёев ва унинг хокимларини тортиш керак.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасини зўровонлик билан ўтказилаётган селектр мажлислари, унга фермерларнинг мажбурий жалб қилиниши ва юқорида қайд этилган Маъмурий жавобгарлик юзасидан изоҳ беришни сўрайди.