29 August 2012
10:50 - АҚШда Республикачилар Партиясининг президентликка номзоди Митт Ромни бўлди
Флорида штатида ўтаётган Республикачилар Партиясининг қурултойи бугун (Тошкент вақти билан - кеча) президентликка номзод қилиб Митт Ромнини кўрсатди. АҚШ қонунларига кўра, у номзод бўлишга рози эканлигини эълон қилгандан кейингина расман номзод ҳисобланади. У бугун-эрта расмий баёнот бериши кутилмоқда. Йил бошидан бери республикачиларнинг номзодликка номзодлари билан шавфқатсиз сайлов олди жанги олиб бориб ғалаб қозонган Митт Ромнийдан кутиладиган ижобий жавоб, аслида, ҳозирданоқ маълум.

Митт Ромнининг вице-президентликка номзоди ҳам белгилаб бўлинган. Бу - Висконсин штатидан Конгрессга сайланган 42 ёшли Пол Райан.

Шу кунларда Демократик Партиянинг ҳам қурултойи бўлади. Бу партиянинг президеентликка номзоди жорийдаги президент Барак Обама бўлиши ҳозирданоқ маълум. 6 ноябрда ўтказиладиган сайловларда ҳам у ғалаба қозонишининг эҳтимоллиги катта.