23 August 2012
00:36 - Латифа каби хабар: Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 4,8%
Режимнинг қўғирчоқ ахборот воситалари томонидан Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазирлигига асосланиб тарқатилган хабарларга кўра, жорийдаги йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда ишсизлар сони 609,9 минг бўлган эмиш. Бу – ишга яроқли аҳолининг 4,8 фоизидир.

Келтирилган рақамлар Ўзбекистон ҳукумати тарафидан 2007 йил 24 май куни тасдиқланган усусл бўйича ҳисоблангани айтилса-да, бу рақамлар ишонадиган одам топилмаслиги ўз-ўзидан маълум. Чунки, биринчидан, Ўзбекистон расмийлари тарафидан тарқатилаётган ҳеч бир рақамга ишониб бўлмайди. Иккинчидан, Ўзбекистонда иш йўқлиги сабабли, Россия ва Қозоғистонда ҳеч қандай ҳуқуқий ҳимоясиз мардикорлик қилаётган миллионларб ўзбеклар қаерда ҳимобга олинмоқда, деган саволга жавоб йўқ. Ёки Ўзбекистон ҳукуматидагиларнинг бундай нарсалар билан иши йўқми?