23 August 2012
00:51 -
Туркий давлатларнинг умумий байроғи Ўзбекистонсиз қабул қилинди
Туркия ташқи ишлар вазири Аҳмет Довуд ўғли бугун Бишкекда ўтказилган матбуот конференциясида туркий тилли мамлакатлар ташқи ишлари вазирлари умумий байроқ қабул қилишганини билдирди. Умумий байроққа 4 мамлакатнинг байроқларидан элементлар олинган. Янги байроқнинг ранги учун Қозоғистон байроғининг ранги асос бўлибди, Қирғизистон байроғидан қуёш, Озорбайжон байроғидан саккиз бурчакли юлдуз, Туркия байроғидан яримой янги байроққа жойлаштирилибди.
Ҳозиргина тарқатилган хабарларда янги байроқнинг расми йўқ.
Маълумки, эртага Бишкекда туркий тилли давлатларнинг саммити бўлади. Саммитда Ўзбекистон игштипрок этмайди, бугунги ташқи ишлар вазиларининг йиғилиши ҳам Ўзбекисттон вазирисиз ўтган.
Ислом Карим раҳнамолигида Ўзбекистон яккамоховга айланб бораётгани нафақат кўнгилсиз, балки, келажак учун хавфли тенденциядир. Ахир бир ҳокимиятга келадиган ватанпарварлар Ўзбекистоннинг минтақада ва жаҳондаги ўрнини тиклаш учун кўп иш қилишлари керак бўлади.