02 August 2012
23:38 - “Россия Республика Партияси – Халқ Озодлиги Партияси” Россия Адлия вазирлиги тарафидан рўйхатга олинди

Авваламбор бу партиянинг номи бунчалик узун ва бесўнақай эканлиги ҳақида.

Ўтган асрнинг 90-чи йилларида тузилган Россия Республика Партияси ҳеч қачон Давлат Думасига ўз номидан депутат ўтказолмаган бўлса ҳам, унинг баъзи лидерлари, хусусан, раиси Владимир Рижков бошқа турли коалициялар орқали ёки мустақил номзод сифатида Думага кирганлар ва бу партия Россиянинг сиёсий саҳнасида ўзига яраша роль ўйнаган. Аммо, Адлия вазирлиги уйдирма баҳоналар билан 2007 йили унинг регистрациясини бекор қилгач, партия Европа Инсон Ҳақлари Судига мурожаат қилган эди.

Сўнги йилларда Россияда мухолифатнинг янгидан жонланиши натижасида, аниқроғи 2010 йилнинг сўнгида, Россия Халқ-Демократик Иттифоқи (раиси Михаил Касьянов), Россия Республика Партияси (Владимир Рижков), “Бирдамлик” ҳаракати (раисдоши Борис Немцов) ва “Демократик Танлов” ҳаракати (Владимир Милов) коалицияга бирлашиб, “Халқ Озодлиги Партияси” деб аталадиган янги партия қурдилар. Аммо, тезда Владимир Милов раҳбарлигидаги “Демократик Танлов” ҳаракати бу коалициядан чиқиб кетди, у ерда уч лидер – уч раисдош қолди. Адлия вазирлиги, табиий, Путиннинг топшириғи билан, бу партиянинг аъзолар рўйхати сохта дея уни рўйхатга ҳам олмади.

Шу пайтда Европа Суди Республикачилар Партиясининг регистрациясини тиклаш лозимлиги ҳақида қарор чиқарди. Россия бу судни расман тан олгани учун унинг қарорларини бажариши шарт эди.

Бу воқеадан фойдаланиб қолиш ниятида “Халқ Озодлиги Партияси” регистрацияси тикланиши кутилаётган Республикачилар Партиясига қўшилди ва бу коалициянинг номи бесўнақай бўлса “Россия Республика Партияси – Халқ Озодлиги Партияси” деб аталди.

Мана энди бу партиянинг регистрацияси тикланибди, демак Россия демократик мухолифатининг лидерларидан уч киши - Михаил Касьянов, Владимир Рижков, Михаил Касьянов – йиллар давом этган курашдан кейин расмий сиёсий саҳнага қайта чиқдилар.

Аммо, шуни ҳам айтиш керакки, яқинда Россияда партияларни рўйхатдан ўтказиш осонлаштирилди, энди аввалгидек 50 минг эмас, 500 аъзоси бор партия ҳам рўйхатга олинади. Бир неча ой ичида ўнлаб янги партиячалар рўйхатга олинди ҳам, яна 150 дан ортиғи рўйхатга олинишни кутмоқда. Путин раҳбарлигидаги Россия раҳбарларнинг мақсади ҳам айган шу эди – мухолифтни майда ташкилотчларга бўлиб ташлаш.

Бундай шароитда, мухолифат ички жанжаллар билан овора бўлиб, ҳокимият билан жиддий кураша олмаса керак. Аммо, Россия жамияти етулкигини кўрсатиб, бир нечта йирик партияга уюша оладми?

Яқин орада уюша олмайди, дейди “Бирлик” Партиси лидери Абдураҳим Пўлат. Улар мен таклиф қилган йўлни қабул қилиб, шок терапияси усуллари билан турли лидерчаларни сиёсий саҳнадан йўқ қилишлари ва уларнинг атрофидагиларни ўз партияларига қўшиб олиш йўлидан кетишлари керак. Ҳамма гап шу ерда.