02 August 2012
21:03 -
Америкалик мусулмон аёл Тошкентдаги АҚШ элчихонасида самимий гапирмаган

Gazeta.uz сайти бугун тарқатган хабарлардан бири америкалик аёл қандай қилиб ёшлигида мусулмон бўлгани ва мусулмонларга нисбатан АҚШда ҳеч бир шаклда дискриминация йўқлиги ҳақида.
Ҳозир Ўзбекистонда ишлайдиган Шерил Лаваль исмли аёл ўз тарихини АҚШ элчихонасидаги матбуот конференциясида сўзлаб берибди. У асли насронийликнинг католик оқимига мансуб бўлган оилада Чикагода туғилиб, мусулмон қўшнисининнг тъсири остида 14 ёшлигида мусулмонликка қайтган. Ҳа, у мусулмонликни қабул қилганини эмас, мусулмонликка қайтганини урғулаган. Чунки, дейди у, ҳамма мусулмон бўлиб туғилади, аммо, оиласи ва атрофдаги муҳит таъсири остида, мусулмонлигини вақтида англаб етмайди. Унинг оиласи бу қарорни тоқатлик билан қабул қилибди, аммо баъзан бундай ҳоллар оила учун фожеага айланади.
Кейин у Нигериялик мусулмон билан оила қурибди, уларнинг бир қизи бор, оила бўлиб мачитга қатнашади. У шундай дейди: “Мен ( АҚШда) ўзимга нисбатан ҳеч қандай дискриминация сезмадим. Бизнинг мамлакатда мусулмонларга муносабат бошқа дин вакилларига бўлган муносабат билан бир хил. Баъзи ҳоллардагина, маиший даражда биров бировни хафа қилиши ёки ҳақоратлаши мумкин. Чунки, АҚШ ҳали мукаммал мамлакат эмас”.
Шерил Лаваль охиригача самимий бўлмаганини айтиш лозим, дейди мухбиримиз. Энг камида икки нуқтада.
Биринчидан, ҳозир АҚШда ҳижобли мусулмон аёллар сони жуда кам. Агар уларнинг сони ортиб, бунинг устига, чачвон кийганлар пайдо бўлса, АҚШ жамиятида Европада бўлаётгани каби қаршилик руҳи туғилиши табиий.
Иккинчидан, Шерил Лаваль ҳақиқий муслмон ҳам эмас. Ҳақиқий мусулмон Ислом динининг ҳамма талабларини қабул қилиши керак. Масалан, давлат исломий бўлиши кераклигини. Агар у мусулмончликнинг бу талабини ҳам қабул қилиб, АҚШни исломий давлатга айлантириш ҳақида очиқча гапира бошласа ёки шу йўналишда иш олиб бориб, “Ҳизбу-таҳрир” каби ташкилотлар туза бошласа, унга қарши мусулмончилик нуқати назаридан дискриминация деса бўладиган босқилар бошланади. Чунки, АҚШ ўз Конституциясига кўра дунёвий/секуляр давлатдир.
Хуллас, АҚШ элчихонасида ўтказилган бу тадбир ҳам, у ерда иштирок этган ўзбек журналистлари Шерил Лавалга принципиал саволар беришмагани ҳам, ножиддийлик каби кўринмоқда.