31 July 2012
12:36 -
Рус миллатчиси қримтатарларни ҳақорат қилгани учун 2,5 йилга қамалди
Симферополдаги Марказий туман суди, расмий хабарларда Россия тарафдори бўлган жамоатчи фаол деб айтилган севастополлик Владимир Тюнинни миллатларораси нифоқни оловлантирувчи шахс сифатида 2,5 йилга озодликдан маҳрум этди. У озод бўлгандан кейин ҳам 1 йил назорат остида бўлади, 3 йил сиёсат билан шуғулланолмайди.
Таврида ва Ставрополдаги рус ташкилотлари Координацион Кенгашининг раиси бўлган Владимир Тюнин 2010 йил 2 июнь куни Симферополда ўтказиилган пикетда маълум миллат вакилларининг миллий туйғуларни ҳақорат қилувчи гаплар гапиргани судда исботланган. Табиий, у қримтатарларини ҳақорат қилган, пикет эса қримтатарларига мачит қуриш учун ер берилганига қарши айнан ўша ерда уюштирилган.
“Севастополь-Қрим-Россия” Халқ Фронтининг координатори Валерий Подъячий ўз сафдошини ҳимоя қилиб, қримтатарларининг яриморолдаги русларга нафрат билан қарашларини қоралаган.