30 July 2012
12:48 -
Олимпиада ўйинларида ҳам Нурсултон Назарбой Ислом Каримдан олдинда

Бизни, табиий Ўзбекистон жамоаси олган медаллар сони ва уларни қўшниларимиз билан солиштириш натитжалари қизиқтиради.
Ҳозирча Ўзбекистон ҳеч бўлмаса битта медаль олган 22 мамлакат ичида, бизнинг битта бронза медалимиз бор. Аммо, Қозоғистон биздан олдинда, бу мамлакат спортчилари 2 та олтин медаль олишга улгуришди.
Шу муносабат билан ўтган Олимпиада ўйинларининг натижаларини эслаш керак. 2008 йили Пекинда ўтказиладиган XXIX ўйинларда Хитой 51, АҚШ 36, Россия 23 олтин медаль олган бўлса, Ўзбекистон жамоаси 1 олтин, 2 кумуш ва 3 бронза, Қозоғистон эса 2 олтин, 4 кумуш ва 7 бронза медали олган эди.
Кўринишидан, бу йил ҳам Ислом Карим Нурсултон Назарбойдан орқада қолади. Шу сабабли ҳам у Олимпиада ўйинларига боришни одат қилган эмас.
Дарвоқе, Ислом Карим Нурсултон Назабойдан орқада қолиши ҳақида гапириш мантиқлими? Табиий, ҳа. Ўзбекистонда қуёш чиқса ҳам Ислом Каримнинг ташаббуси ва раҳнамолигида чиққани гапирилар экан, спортчиларимизнинг орқадалигини унинг исми билан боғлаш ғоят табиийдир.