28 July 2012
03:46 -
Анқарадаги сиёсий ифторлик бекор кетмади: Ражаб Эрдўғонга Ислом Каримнинг хати топширилди

Туркларнинг Zaman газетасининг Ислом Карим ҳам тасвирланган кечаги сонида берилган хабарда айтилишича, ифторликда Улфат Қодиров ҳам нутқ сўзлаб, Ўзбекистон Президенти Ислом Карим ва Бош вазир Шавкат Мирзиё Туркия халқига байрам табриги юборгани, Ислом Карим Ражаб Эрдўғон номига хат ёзганини гапирибди. Газета хабарига кўра, хатда Туркия учун мақтов тўла сўзлар бор бўлиб, Ислом Карим Туркия билан йиллардан бери ёмонлашиб бораётган алоқаларни яхшилашга ҳаракат бошлагани кўриниб турибди.
Улфат Қодиров ҳам ўз нутқида Туркия ўзининг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий соҳадаги ютуқлари билан демократик давлат қуриш истагида бўлган для кўп мамлакатлар учун ўрнак бўлишини алоҳида урғулабди. Булар пртокол учун айтилаётган сўзлар эмас, юракдан чиқаётган сўзлардир, деди у нутқининг охирида.
Ростдан ҳам, Ўзбекистон раҳбарлари Туркияга бўлган салбий муносабатларини ўзгартириш ниятида эканга ўхшайдлар, дейди мухбиримиз. Олқишга сазовор қадам. Аммо, кўрамиз, Туркия раҳбарларининг жавоби қандай бўлади.