27 July 2012
06:15 - Адлия вазирлиги вакиллари суднинг қора курсисида
Шу кунларда, дейди мухбиримиз, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Миробод тумани судида Ўзбекистон Адлия вазирлигининг Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бошқармаси бошлиғи Акбар Набираев ҳамда Тошкент шаҳар Адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Умид Расулов устидан суд жараёнлари бормоқда. Бу шахслар жиноий қонунчиликнинг мансаб ваколатини суистеъмол қилиш ва порахўрлик сингари моддалари билан айбланмоқда.

Суд материалларига кўра, улар 20 дан ортиқ ноҳукумат ташкилотлари раҳбарларидан пора олиб келишган.

Эслатиб ўтамиз, вазирликнинг ана шу бошқармасига раҳбарлик қилган ва 2003-2005 йиллари режимнинг “Бирлик” Партиясини рўйхатдан ўтказмаслик хусусидаги буйруқларнини сидқидилдан бажарган Жалол Абдусатторов ҳам 14 йилга қамалиб кетгани ҳақида 2009 йилнинг 26 апрелидаги хабарларимизда маълум қилгандик. Бундан ташқари йил бошида собиқ Адлия вазири Равшан Муҳитдиновнинг ўзи ҳам 15 йилга қамалди.