27 July 2012
05:37 - Тошкент вилояти Солиқ бошқармаси мулозими қамалди
Жиноят ишлари бўйича суди Тошкент вилояти суди Тошкент вилоят Солиқ бошқармасининг Бозорлар ва савдо комплексларини назорат қилиш бўлими бошлиғи Рустам Турсунбоевни 14 йилга озодликдан маҳрумс қилиш ҳақидаги ҳукмни эълон қилди. Бу ҳақда мухбирларимизга хабар берган “Эзгулик” жамиятнинг Тошкент вилояти бўлими фаоли Шоира Содиқбекова ана шу ишда фуқаровий даъвогарлардан бири сифатида иштирок этган.

Солиқчи Рустам Турсунбоев жиноят қонунчилигининг бира тўла тўққизта моддаси билан айбдор, деб топилган. Унинг иши пойтахтдаги “Чинни бозор”и билан боғлиқдир. “Ҳаракат” бу бозордаги иш тафсилотларини ўз вақтида батафсил ёритган.