26 July 2012
23:34 -
Ўзбекистон режими: Йўқолсин “Ўздунорбита”, яшасин “Ucell”!
Бу шиорнинг биричи қисми аллақачоноқ амалга оширилаётганини ҳамма билади. Мана 10 кун бўлибдики, “Ўздунробита” бренди остида иш олиб борган “МТС-Ўзбекистон” мобиль операторининг лицензияси, ҳеч шубҳа йўқки, мамлакатнинг энг юқори даражали раҳбарларидан келган буйруқ билан бекор қилинган, унинг 10 миллионга яқин мижози алоқасиз қолдирилган, улар ҳозир бир амаллаб бошқа ширкатларга мижоз бўлишмоқда. 21 асрда шундай бўлишини фараз ҳам қилиб бўлмайди. Аммо, бу – Ўзбекистон.
Бугун давлатнинг расмий ЎзА ва бир қатор қўғирчоқ ахборот воситалари кеча бошқа бир мобиль оператори “Ucell” ўз дилерларини ҳам чақириб, Тошкентда оламшумул йиғилиш ўтказганини хабар қилишмоқда. Хабарни нега кечикиб берилаётганини қўйиб туринг, аммо уларнинг ҳаммасида Ўзбекистонда замонавий алоқа воситалари шахсан Ислом Каримнинг ташаббуси ва ғамхўрлиги остида ривожланаётгани урғуланаётганига нима дейсиз? Балки, бу нарса тўғридир. Агар Ислом Карим ҳам Шимолий Корея диктаторлари каби бўлса эди, ҳалигача ўзбеклар уяли телефонсиз яшаётган бўлишарди.
Маълумки, “МТС-Ўзбекистон” Россиянинг МТС компаниясининг қизи эди, “Ucell” эса швециялик TeliaSonera компаниясининг қизи.
Режим хизматидаги ўзбек журналистлари Ўзбекистонга жидиий ниятлар билан узоқ вақтга келган TeliaSonera қарамоғидаги “Ucell”нинг келажаги буюклигини урғулашибди. Ваҳоланки, уларнинг ўзи ҳам жуда яхши билишадики, нима сабабдандир режим раҳбарлари “Ucell”ни ёмон кўриб қолишса, унинг иши ҳам бир неча кунда битади. Чунки, бу – Ўзбекистон, бир одамнинг қўлидаги давлат.
Шу сабабли, “Ucell” Ўзбекистонда узоқ муддат яшашни истаса, унинг раҳбарлари демократик жараёнларни риволантириш ҳақида ҳам ўйлашлари керак. Фақат демокраик тузум уларнинг барқарорлигини таъминлай олади.