26 July 2012
22:00 - Роберт Блейк ҳам Рўғун ГЭСига қарши, аммо Ўзбекистонда фуқаролоик жамияти вакиллари билан яширинча кўришадими?
Ўтган куни АҚШ Конгрессининг қуйи палатаси – Вакиллар Уйининг Ташқи алоқалар Комитети таркибидаги Европа ва Евросиё осткомитететида ўтказилган тингловда нутқ сўзлаган Давлат Котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўича ёрдамчиси Роберт Блейк келаси ойда Ўзбекистонга бориши ва Тошкентда йиллик иккитарафлама маслаҳатлашувларнинг навбатдагиси бўлишини айтган.

Уўз нутқида асосан Ўзбекистоннинг Афғонистондаги уруш масласида ҳам Афғонистонга ҳам Ғарбга ёрдам бериши муҳимлигини урғулар экан, Ўзбекистон раҳбариятини инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, диний эркинликларни кенгайтиришга ҳам чақирган ва АҚШ ҳар доим демократик ислоҳотлар тарафдорлари тарафида бўлганини урғулаган. У Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида Рўғун ГЭСи масаласида олиб борилаётган совуқ урушда феълан Ўзбекистон тарафини олиб, Тожикистон тарафини Жаҳон Банки эксперт хулосалари битмагунча НЭС қурилишини тўхтатиб туришга чақирган.

Аммо, маълумки, дейди мухбиримиз, сўнги вақтда АҚШнинг юксак даражали мулозимлари Ўзбекистонга келганда, демократик ислоҳотлар тарафдорлари билан сал кам яширинча учрашувлар ўтказиб, бундай учрашувлар ҳақида хабар тарқатмасликни сўрамоқдалар. Бу нарса ўзбек демократларини таҳқирлаш ва мавжуд режимни рағбатлантиришдан бошқа бошқа нарса эмас.

Умид қилиш керакки, жаноб Блейк келаси ойда Ўзбекистонга борганда, фуқаролик жамияти фаоллари билан албатта учрашади ва бу учрашув тафсилотлари эълон қилинишига тўсиқ қўйилмайди.