23 July 2012
23:44 - Олий ўқув юртларида таълим олиш бироз қийинлашди, тўғрироғи, қимматлашди
Яъни, олий таълим муассасаларида ўқиш учун контрак-тўловлар шу йилнинг 1 сентябридан бошлаб ошадиган бўлди. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Молия вазирлиги ҳукумат томонидан берилган кўрсатмани расмийлаштиришган.

Тўлов-контрактлар нархи ўртача 10 фоизга оширилганган бўлиб, турли йўналишлар бўйича турли нархлар белгиланган. Масалан, ҳалқаро муносабатлар ва ҳуқуқ соҳасида бакалавр бўлиш учун энг юқори нарх - 5 300 000 сўм, магистр бўлиш учун - 5 800 000 сўм (қарийб 3000 АҚШ доллари) тўланади.

Педагогика соҳаси учун энг арзон нархда мутахассилар, яъни, ўқитувчилар тайёрланади. Ўқитувчи бўлиш учун “бор-йўғи” 3 960 000 сўм (1,7 минг АҚШ доллари) тўлаш кифоя.