23 July 2012
23:17 - Тошкентда Франциянинг мудофаа ишлари бўйича миссияси иш бошлайди
Маҳаллий матбуот хабарларига кўра, Франция Мудофаа вазирлиги Франция-Ўзбекистон ҳарбий ҳамкорлигини ривожлантириш мақсадида Тошкентда мудофаа масалалари бўйича миссия очилишига қарор берди. Миссия ҳозирча мудофаа масалалари бўйича атташе, подполковник Жан-Филипп Тардье ва унинг ёрдамчиси майор Филипп Рибейродан иборат. Франция элчисига бўйсунувчи ҳарбийлар қисқа филиб айтганда элчининг ҳарбий ва мудофаа соҳасидаги маслаҳатчиларидир.

Ҳарбий миссиянинг очилиши Ўзбекистон билан чегарадош Афғонистондан француз қўшинларини олиб чиқишда алоҳида аҳамиятга эгадир, дейилади хабарларда.