15 July 2012
01:35 - Прагада ўзбек рассоми асарининг бир қисмини шамол учириб кетди
“Озодлик” радиоси хабарига кўра, ўзбекистонлик таниқли рассом Леким Иброҳимовнинг Гиннес рекордлар китобига кириши мумкин бўлган улкан асарига шамол шикаст етказган. Натижада Прага шаҳрида давом этаётган кўргазма вақтинча тўхтатилган. Баландлиги 8 метр узунлиги 60 метр бўлган “Минг малак ва бир суврат“ деб номланган улкан асар Прага шаҳридаги қадимий Incheba Expo кўргазмалар залида намойиш қилинаётганди.

Радио маълумотига кўра, Иброҳимов мазкур расмни яратиш учун 3 тонна бўëқ ва 600 квадрат метрга яқин махсус оҳорланган¸ нам ўтказмайдиган махсус мато сарфланган. Улкан асар Прага, Мадрид ва Рим шаҳарларида намойиш қилинганидан сўнг уни Тошкентга олиб кетиш режаланган.