14 July 2012
12:30 -
АҚШ Президентини ўлдириш ниятида бўлган ўзбек 15 йилга қамалди

Кеча Улуғбек Қодиров 15 йига қамалгани Ассошиэйтед Пресс агентлиги тарафидан хабар қилинди. У АҚШ Президенти Барак Обамани ўлдириш фитнасида қатнашиш, автоматик қурол сақлаш ва террористларга моддий ёрдам бериш айбларини бўйнига олгани сабабли 15 йилга қамалибди. Айблар бўйинга олинмаса, бутун умрга ҳам қамалиши мумкин эди.
Бу бола касал бўлса керак. Унинг АҚШ президентини ўлдираман деган таҳдидларини ва ҳатто қурол сотиб олишга киришганини бошқача изоҳлаш қийин.