13 July 2012
02:53 -
Мудофаа вазирлиги мулозими ҳибсга олинган
Термизда Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг юқори мартабали мулозими Юрий Минасян ҳибсга олинган. Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан ҳибсга олинган бу шахс вазирликнинг молия-хўжалик бошқармасига 6 йилдан бери раҳбарлик қилиб келгани айтилмоқда. Унинг анъанавий коррупцион жиноятларда айбланаётганига ишоратлар бор, аммо бу хабар ҳали расман тасдиғини топган эмас.