13 July 2012
03:14 -
Тошкентда ер силкинди
Пойтахт Сейсмология маркази томонидан бугун соат 19.01 да Рейхтер шкаласи бўйича 3 баллик зилзила қайд қилинди. Тарқатилган расмий хабарга кўра, зилзила маркази Тошкентдан 520 км жануби-шарқда - Афғонистоннинг Ҳиндикуш тоғларида экани аниқланган. Зилзиланинг кўлами, оқибатлари борасида бирор маълумот йўқ. Ер силкиниши кишиларнинг фаол ҳаракатланиш пайтига тўғри келгани боис кўпчилик зилзилани сезмаган ҳам, дейди мухбиримиз.