05 July 2012
03:17 -
“Ҳаракат” хатқутисидан: Ўзбекистонлик қирғиз дардини кимга айтади?
Бўстонлиқ тумани, Чимган ҚФЙда жойлашган “Болалар сил касалликлари” санаторияси раҳбари Норинбой Ниязметовнинг ноқонуний ишларини туман раҳбарлари билмасликка олсалар ҳам шу жойда яшовчи бутун эл яхши билади! Н.Ниязметов бир пайтлар “Советская культура” газетасининг мухбири бўлган акаси Вильор Ниязметов ва Рафиқ Нишоновлар ҳомийлигида саноторияга бош врач бўлгач, ўзига хон, ўзига бек бўлиб узоқ йиллардан буён сил касал болаларга давлат томонидан ажратилган маблағлар, санотория ерлари, мол-мулкини талон тарож этиш эвазига жуда катта ноқонуний бойлик тўплаб, ҳеч кимни менсинмай қўйган.
Норинбой Ниязметов 2006 йилда эрим Мирзали Мирзақуловга тан жароҳати етказганида туман прокурори А.Х.Бердиев ишни судга оширгач, у зўравонлигини кўрсатиш учун 1986 йилдан буён бизга тегишли 0,9 га ерни Чимган ҚФЙ раиси қариндоши О.Жумабоев билан ўзаро тил бириктириб сохта ҳужжатлар асосида Тошкент шаҳар, Ҳамза туманида яшовчи, асли хоразмлик санъаткор Отаназар Матяқубовга 36 000 АҚШ доларга сотиб юборган. Бўстонлиқ туман ҳокимининг 2010 йил 24 майдаги №1000/1-17 сонли жавоб хати орқали олинган 12.04.2010 йилдаги № 01-25/132-М сонли архив маълумотномасига асосан бу ер бизга тегишли эканлиги аниқланган бўлсада, ушбу ер сотилишидан собиқ туман ҳокими Б.Султонов манфаатдор бўлгани учун туман прокурор Қ.Романов чора кўрмади!
Биз Норинбойдан: - бизга тегишли ер 36000 долларга сотибсан, лоаққал бир қисмини бериб орани очиқ қил, деб ҳақ талаб қилганимизда, у орган ходимлари билан тил бириктирган ҳолда, майли пулингни бераман, деб алдаб чақирган ва “ Мирзали 10 000 доллор берсанг устингдан ёзмайман, деб товламачилик қилди” деган туҳмат билан эримни 8 йилга қаматиб юборди. Шундан сўнг, Норинбой туҳматчи бўлсада, эрим унга туҳмат қилмаганлигини исботлаш учун 30.10.2010 йилда адолат сўраб Бош прокурор ва Соғлиқни сақлаш вазирига қуйидаги мазмунда шикоятлар ёздим:
1. 1958 йилда ташкил этилган “Болалар сил касалликлари” санаторияси умумий майдони Н.Ниязметов директор бўлгунга қадар қанча эди, ҳозир қанчага камайганлигини ўлчанса, унинг қанча ерни сотиб юборганлиги аниқ бўлади. Н.Ниязметовнинг Ғазалкент шаҳрида 3 та икки қаватли уйи бор. У санаторияга тегишли бир коттеджни ўзининг, бошқасини куёви номига хусусийлаштириб олгани тўғрисида туман давлат кадастри ташкилотида ҳужжатлар мавжуд;
2. Санатория ошхонаси қурилишига Молия вазирлиги 360 000 000 сўм маблағ ажратган. Лекин, ошхона асосан санатория хизматчилари меҳнати билан қурулган. Ҳар бир ходим бош врачнинг топшириғи билан мажбуран 6-8 метрдан арматура олиб келган. Қурилишга ажратилган цементнинг асосий қисми Норинбойнинг Сижжак қишлоғида яшовчи отасининг уйи қурилишига ишлатган. Лойиҳага хилоф тарзда санотория ошхонаси пойдеворига оддий тош ва лой, томига санатория атрофидаги теракларни кесиб ишлатилган. Буларни аниқлаш учун ошхона томи ва пойдеворини кўздан кечириш кифоя...
Мазкур ҳамма биладиган аниқ важларни юқори маҳкамалар текширмай ёпиб юборгач, Норинбой Ниязметов санатория ходимларига: - Мирзали қирғизни қаматдим, турма каттасига тайинладим, у уйига тирик қайтмайди., энди ким шикоят ёзса йўқ қиламан., деб мақтанганини эшитиб ваҳимага тушдим. Сил касал болалар ҳақини еб бойиган Н.Ниязметов одаму, биз каби камбағал қирғизлар одам эмасми?! Шу гапдан сўнг кўп ўтмай 2010 йил 28 ноябрь куни кечқурун оқ Матиз машинасида келган номаълум шахслар ўғлим Баҳодирни уйимиз ёнида калтаклаб кетишди! Норинбойнинг ёвузлиги шу даражага етдики, у қудамизга таъзийқ ўтказгани оқибатида келинимиз иккита ёш гўдаги билан отасиникига кетишга мажбур бўлди...
Н.Ниязметов ҳақиқатдан чексиз ваколатга эга шекилли, Мирзали Мирзақулов 64 ёшли кекса, инсульт касали бўлгани учун доимий даволанишга муҳтож 2-гуруҳ ногирони бўлсада унга амнистия акти қўлланмасдан жуда оғир аҳволда ҳозиргача Навоий шаҳар турмасида ўлим билан олишиб ётипти...
Ҳақиқат учун курашиб, туҳмат қурбони бўлган турмуш ўртоғим М.Мирзақуловнинг озодликка чиқишида амалий ёрдам беришингизни сўрайман!
Женкул Сайназарова