05 July 2012
02:54 -
Навоийдаги янги заводда эмульсион-портловчи моддалар ишлаб чиқарилади
Шу йилнинг сўнгги чорагида ишга туширилиши мўлжалланаётган Навоий тоғ-металлургия комбинати (НТМК) қошидаги эмульсион-портловчи моддалар ишлаб чиқарувчи завод лойиҳасининг қиймати 12 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Навоий тоғ-металлургия комбинати маблағи ҳисобидан бунёдга келадиган заводнинг йилига 30 минг тоннагача портловчи модда ишлаб чиқариши мўлжалланмоқда.
Таъкидлаш керак, юқоридаги завод шу хилдаги корхоналарнинг иккинчиси бўлиб, биринчиси 2002 йили Германиянинг Dynamit Nobel компанияси томонидан қурилган завод бўлиб, у йилига 45 минг тонна портловчи модда ишлаб чиқараётган эди. Айнан шу завод туфайли Ўзбекистоннинг тоғ-кон саноати портловчи моддалар билан тўла таъминлаган ва ушбу хомашёни импорт қилишдан воз кечган эди. Тахмин қилиш мумкинки, янги қурилаётган завод бундай моддаларни экспорт қилиш имконияти ҳам яратади.