05 July 2012
01:35 -
Украинада рус тилининг феълан иккинчи давлат тили қилиниши сиёсий кризисга йўл очди
Кеча бу мамлакатининг парламенти Радада рус тилининг ишлатилиш кўламини кенгайтирувчи қонуннинг жанжаллар ичида қабул қилиниши сиёсий кризисга йўл очди.
Бу қонуннинг қабул қилиниши пайтида Украина Президенти билан учрашувда бўлган парламент спикери Владимир Литвин ўзи йўқлигида қабул қилинган қонунга қарши эканлигини билдирди ва истеъфога чиққанини эълон қилди. Қонун чиқариш ташаббусчиси бўлган ҳокимиятдаги руспараст Регионлар Партиясининг уч депутати ўз овозини қайтариб олгани ҳақида ариза берди. Мамлакатдаги черковларнинг раҳбарлари Президент Виктор Януковичдан бундай қонунни имзоламасликни сўраб, унга мурожаат қилдилар. Кечадан бери мухолифатнинг турли шаклдаги норозилик намойишлари бўлмоқда. Собиқ Президент Виктор Юшченко мухолифатчи депутатларни ўз вазифаларини бажаролмаганлари сабабли истеъфога кетишга чақирди.
Виктор Янукович янги қонунни имзолашдан олдин уни экспертлар ёрдамида чуқур ўрганишга вада берди, муддатидан олдин парламент сайловлари бўлиши мумкинлигини эътироф қилди. Мухолифат лидерлари парламент сайловлари билан бирга президент сайлови ҳам ўтказиш лозимлигини гапиришмоқда.
Воқеалар қандай давом этишини тахмин қилиш қийин, дейди мухбиримиз. Аммо, зарғалдоқчилар ички муаммолар туфайли парчаланиб, куч йўқотишгандан бери давом этаётган Украинадаги қутблашиш жараёни яна ҳам чуқурлашади.