04 July 2012
22:19 - Ўзбек масхарабозларининг сони Прагада ортган куни ёки ЎХҲнинг “қурултойи”
Сайтимиз хатқутисига ўзини мустақил сиёсий кузатувчи деб танитган Мухтор Билоловнинг “Шайтоний йўлдаги тўзғишлар” номли мақола келмаса эди, 30 июнь-1 июль кунлари Чехиянинг пойтахти Прагада ўзини Ўзбекистон Халқ Ҳаракати аъзолари деб айтгаётган бир тўданинг йиғилиши бўлганига эътибор ҳам бермаган бўлардик. Мухтор Билоловнинг мақоласи айнан шу Ҳаракатнинг ифлос табиатини ўзича фош қилишга қаратилган бўлиб, аввалига бу Ҳаракатга қўшилганлар ёки уни қўллаб-қувватлаганлар тезда у ердан қочганлари, тавба қилганлари, улар ичида “Галина ва Умида исмли журналистлар” борлигини ёзади. Бу ерда Галина Бухарбоева ва умрида бир сатр нарса ёзмасдан бир машҳур ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотнинг журналистлар учун бериладиган мукофотини олишга улгурган Умида Ниёзова назарда тутилаётган бўлса керак.

Энди бу ҳаракат-тўданинг қурулойига қайтсак. Маълумки, ҳозир Чехияда ҳам, унинг пойтахти Прагада ҳам ўзбеклар сони ортиб бормоқда. Уларнинг ичида қанча масхарабоз борлигини билмаймиз, аммо Озодлик радиосининг ўзбек хизматида 10 тача масхарабоз борлиги ҳеч кимга сир эмас. Кўринишидан, 30 июнь-1 июль кунлари уларга яна шунча масхарабоз – қоғоздагина бор бўлган Ўзбекистон Халқ Ҳаракатини бор қилиб кўрсатишга интилаётган тўда қўшилган.

“Озодлик”нинг хабарларида қурултойга неча киши келгани ҳам айтилмайди. Расмларда кўпи билан 9 кишини кўриш мумкин. Аввалги йиғилишда қатнашган масхарабозлар – чет элларга қочволиб, ўзларича Ғарбнининг кайфи билан яшаётган Нусрулло Сайид, Исмоил Дадажон, Алибой Йўляхши, Толиб Ёқуб, Мўътабар Тожибойлар қаерда деган саволни қўйишни ҳам истамаймиз.

Балки, улар Мухтор Билоловнинг хатида айтилганидек, тавба қилганлар қаторидадир.

Бўлиши мумкин, ахир бу масхарабозлар ҳам “Ёшларимизни шундай тарбиялашимиз керакки, Оллоҳ номидан буюрсак, ўлимга ҳам ўйламасдан кетаверсинлар” деб “Эрк” газетасида ёзган, “2050 йилгача бутун дунё мусулмонликка кечади, чунки, фақат ва фақат Ислом демократияга мосдир” каби алжирашларини “Эркинюрт”, “Исёнкор” “Ватандош” каби сайтларда эълон қилишгача борган - эси йўқ Салой Мадаминнинг орқасидан кетишганидан уялаётган бўлса ажаб эмас.

Тўғри, қурултойда буюк бир янгилик ўртага чиққанини эътироф қилиш керак. Нима эмиш, Ўзбекистон ичида бу ҳаракатнинг бир-бири билан алоқа қилмайдиган яширин гуруҳлари тузилганмиш. Яширин гуруҳ тузиб, буни эълон қилишдек аҳмоқгарчиликни кўз олдингизга келтироласизми ўзбеклар?

Ҳа, кўринишидан, яна бир неча кишини Мурод Жўра каби қаматишга тайёрлашмоқда. Ном чиқариш учун яхши кашфиёт. Аслида, буларни масхарабоз дейиш ҳам қийин, оддий пасткашлар.