04 July 2012
18:07 -
Қозоғистоннинг ўзи яратган биринчи автомобиль 2013 йилда сотишга чиқади
Қозоғистонда, худди Ўзбекистонда каби, бошқа мамлакатларнинг автомобиллари бир неча йилда бери айнан Қозоғистоннинг ўзида терилади. Қозоқлар ҳам бу соҳада биринчи ҳамкорликни корейслар билан бошлаганлар. Қўстонойдаги «АгромашХолдинг» заводида корейсларнинг SsangYong, Chance ва IVECO ширкатлари бир неча йилдан бери турли автомобиллар чиқарилар эди. Расмда - ўша автомобилларнинг баъзи моделлари.
Энди қозоқлар яна ўша корейсларнинг ширкатлари иштирокида ўз автомобилларини чиқаришга тайёрланмоқдалар.
Қозоқларнинг давлат ахборот агентлиги Казинформ тарқатган хабарда айтилишича, кеча Олмотада очилган “Индустриализация куни” кўргазмасида «АгромашХолдинг» заводининг Конструторли Бжроси ва SsangYong Motor Corporation ширкатининг инженерлари биргаликда яратаётган “Номад” жипи 2013 йилнинг ўрталарида сотишга чиқарилади.
Агар бу лойиҳа амалга оширилса, қозоқлар ўз автомобилларини чиқариш бўйича ҳам Марказий Осиёда биринчи ўринни эгаллайдилар. Шу йилнинг 15 арелида бизнинг сайтимизда ҳам тарқатилган хабардан маълумки, Қозоғистон Канада билан биргаликда кичкина самолетлар чиқаришга ҳам бошлаган.